• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нукусдаги коронавирусни ташхислаш ва даволаш марказига ҳарбий шифокорлар ҳам жалб этилди

    17 август куни COVID-19 инфекциясига гумон қилинаётган беморларни даволаш мақсадида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби базасида ташкил этилган вақтинчалик ташхислаш-тақсимлаш ва даволаш маркази ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Марказ фаолиятини ташкил этишда Мудофаа вазирлигининг Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Яъни ташкил этилган марказда 4 нафар ҳарбий шифокор ва 4 нафар ҳарбий тиббиёт муассасаларининг кичик тиббий персонали фуқаролар саломатлигини сақлаш, пандемия билан курашишда малака алмашиш мақсадида хизматда бўлади.

    Марказнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарияти, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, тиббиёт мутахассислари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этган.

    «Бугунги кунда аҳолига узлуксиз тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда Коронавирус юқумли касаллиги билан касалланганларни даволаш сифатини яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистонда 167 та тез ёрдам машиналари ҳамда халқ орасида COVID-19 касаллик белгилари бўлган фуқароларни шифо масканларига етказиш учун Нукус шаҳрида 42 дона ва ҳар бир туманда ўртача ҳисобда 6-7 донадан жами республика бўйича 183 та мобил бригадалар ишлаб келмоқда», — дейди тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Муратбай Жуманов.

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Маълумотларга кўра, айни вақтда Қорақалпоғистон Республикасида тез тиббий ёрдам машиналарига бўлган эҳтиёж тўлиқ таъминланган ҳамда бу йўналишда 838 нафар шифокор ва 1091 нафар фелдшер фаолият олиб бормоқда.

    Ташкил этилган вақтинчалик марказдаги 7 та блокда жами 390 ўрин мавжуд бўлиб, биринчи қаватида 224 ўринли ётоқ жойлар касаллик туфайли нафас олиши қийналган беморлар ва иккинчи қаватдаги 166 та жой касаллик аломатлари енгил кечадиган беморлар учун белгиланган.

    Касаллик аломатлари бор беморларни қабул қилиш жойида ултратовуш текширув аппарати (УЗИ), рентген аппарати, ЭКГ ва лаборатория хизмат кўрсатади. Беморларни ташхислаш ва даволаш учун барча зарур тиббиёт воситалари ва нафас олишни енгиллаштирувчи аппаратлар ўрнатилган. Юришга қийналган ва аҳволи оғир беморлар учун ногиронлик аравачалари ва тиббиёт замбиллари мавжуд. Марказ фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 14 кунлик навбатчи сменада 12 соатдан иш вақти этиб белгиланган. Унда жами 150 нафар малакали тиббиёт ходимлари фаолият кўрастади. Шунингдек, ушбу тиббиёт муассасасининг иш-фаолиятини тўғри йўлга қўйиш ҳамда беморларни даволашда тасдиқланган усулларни қўллашни ўргатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтининг юқори тоифали мутахассислари ушбу жараёнларга жалб қилинган.

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

    Тиббиёт муассасаси, ходимлар ва беморларнинг хавфсизлигини таъминлаш, пандемия тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда ҳудуд қўриқловини ташкил этиш мақсадида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ томонидан вақтинчалик оператив штаб ташкил этилган бўлиб, унда кечаю кундуз навбатчилик йўлга қўйилган. Қолаверса, шифокорларнинг Тошкентдаги марказ билан маслаҳат ва тажриба алмашиш, беморларни даволашда консилиумлар ўтказиш мақсадида ҳарбий округ томонидан 24 соатлик онлайн видеоконференцалоқа тизими жорий этилган. Оператив штаб ичкарида ўрнатилган 8 дона видеокузатув камералари орқали марказ ички фаолиятни ташқаридан туриб доимий назорат ва ҳамкорлик қилиш имконига эга.

    Таъкидлаш жоизки, Тошкент тажрибасидан келиб чиқиб, Нукус шаҳридаги 3 та спорт объектларида 1000 ўринли, Қорақалпоғистоннинг ҳар бир туманида 200—500 ўринли тақсимлаш марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, улар бугунги кунда жами 5200 ўринни ташкил этади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги коронавирусга чалинган одамларни даволаш бўйича вақтинча ташкил этилган шифохоналар қатор тузилмаларга бириктирилди

    Аввал Сурхондарёда Термиз шаҳридаги «Сурхон» спорт ҳамда «Алпомиш» кураш мажмуалари биноларида яқин кунларда 592 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктлари ўз фаолиятини бошлаган. Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти очилган.

    Тошкентда Учтепа туманида жойлашган Аtlas мебель марказида коронавирусга қарши кураш доирасида навбатдаги тақсимлаш маркази ташкил этилган.

    Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ»нинг 3-павильонида 1000 ўринлик махсус марказ фаолият юритмоқда (масъул – Тошкент шаҳар ҳокимлиги). Шунингдек, 1 ва 2-павильонларда яна 814 та койка тайёрланган (масъул – Мудофаа вазирлиги госпитали).

    Бундан ташқари, Юнусободдаги гимнастика саройида 750 ўринли (масъул – ИИВ госпитали), Шайхонтоҳур туманидаги «Ёшлик» спорт мажмуасида 520 ўринли (масъул – ДХХ госпитали) биринчи тиббий ёрдам марказлари фойдаланишга топширилган. Сергели туманидаги 2-сон БЎСМ 250 ўринли даволаш маскани этиб қайта жиҳозланган.

    Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ётоқхонаси ва Чилонзор туманидаги Cardio Star Plus хусусий клиникаси (50 та ўрин) ҳам коронавирусга гумон қилинганларни вақтинча сақлаш масканларига айлантирилган.

    18.08.2020, 15:35   Изоҳ (0)   38554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга хориждан юбориладиган пул жўнатмалари ҳажми камайди

    18.08.2020, 15:12

    Сурхондарёдаги ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг энг кичиги 2 ойлик чақалоқ

    18.08.2020, 14:59

    Қашқадарёда тез ёрдам ҳайдовчилари ва ҳамширалар рағбат пули ололмаётганидан шикоят қилиб, вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди

    18.08.2020, 14:36

    Ўзбекистонда ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгиланади

    18.08.2020, 14:10

    Мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда

    18.08.2020, 13:57

    Шавкат Мирзиёев: «Карантин юмшатилгани касаллик йўқ бўлди дегани эмас»

    18.08.2020, 13:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.