Футбол бўйича Coca-Cola Суперлига 10-турида ОКМК ва «Локомотив» жамоалари 17 август, душанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида ОКМК дарвозабони Суҳроб Султонов жарима майдонига ошириб берилган тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Бироқ, иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов шогирдлари учта тўп билан жавоб қайтарди.
47-дақиқада Йован Жокич ҳисобни тенглаштирди. Барчаси дуранг томон кетаётган бир вақтда 88-дақиқада Зафар Полвонов яқин масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Жасур Умаров олмалиқликларнинг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади.
Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин ОКМК очколарини 24 тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. Олмалиқ клуби ушбу турда ўз ўйинини ўтказмаган «Пахтакор»ни икки очкога ортда қолдирмоқда. «Локомотив» (12) эса 8-ўринда қолди.
Coca-Cola Суперлига
10-тур баҳси
17 август, душанба
ОКМК — «Локомотив» 3:1
Голлар: 0:1 – 36, автогол Султонов, 1:1 – 47 Жокич, 2:1 – 88 Полвонов, 3:1 – 90+1 Умаров.ОКМК: Суҳроб Султонов, Акмал Шораҳмедов (Шаҳзод Нурматов, 84), Дилшод Жўраев, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов, Йован Жокич, Миржамол Қосимов (Мирғиёс Сулаймонов, 84), Баҳром Абдураҳимов (Санжар Турсунов, 46 (Жасур Умаров, 90)), Арслонмурат Аманов (Мурод Тошматов, 74), Зафар Полвонов, Ҳожимат Эркинов.
«Локомотив»: Жавоҳир Илёсов, Кахи Махарадзе, Вадим Афонин (Иброҳим Ғанихонов, 74), Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Авазбек Ўлмасалиев, Жавоҳир Алижонов (Даврон Умиров, 60), Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев, Диёр Туропов, Фарруҳ Иброҳимов.
Огоҳлантириш: Қосимов (66).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)