Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари юк машинаси ҳамда ҳаракатдаги юк поезди иштирокидаги авария оқибатларини бартараф этди.
Қайд этилишича, автоҳалокат Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 185-километрида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, юк автомобили ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб юк поезди билан тўқнашув содир этган.
«Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қамчиқ довонида Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 250,5-километрида Isuzu ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Howo’га бориб урилгани, Isuzu ҳайдовчиси ва салондаги йўловчи тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)