УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финал учрашувларидан сўнг ҳафта ўйинчини номини маълум қилди.
Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Неймар энг яхши ўйинчи номига лойиқ кўрилган.
Чорак финал доирасида «Аталанта»га қарши кечган баҳсда бразилиялик футболчи битта голли узатма амалга оширди ва 16 марта дриблинг ишлатди.
Ушбу соврин учун шунингдек, Томас Мюллер («Бавария»), Мусса Дембеле («Лион») ва Дайо Упамекано («Лейпциг») каби футболчилар даъвогарлик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)