УЕФА ташкилоти Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичида урилган энг чиройли голини аниқлаш учун сўровнома бошлади.
Мазкур соврин учун тўрт нафар ўйинчи курашмоқда.
Номзодлар билан танишинг:
«Бавария» ҳимоячиси Йозуа Киммих «Барселона»га дарвозасига урган голи учун;
«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес «Бавария» дарвозасига урган голи учун;
«Лион» ярим ҳимоячиси Максвелл Корне «Манчестер Сити» дарвозасига урган голи учун;
ПСЖ ҳужумчиси Эрик-Максим Шупо-Мотинг «Аталанта» дарвозасига урган голи учун
Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.
Мавзуга доир: Чемпионлар Лигаси. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)