Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) Тошкент вақти билан 16 август тонгида 37 ёшли Эрик Уокерга (20-3, 9 КО) қарши рингга кўтарилди.
Жангнинг дастлабки раундларида устунлик америкалик боксчи томонида бўлди, бироқ Исроил вақт ўтган сари вазиятни ўз томонига оғдирди ва бир неча раундни ўз фойдасига ҳал қилди. 7 ва 8-раундлар Мадримов учун қийин кечди. Бироқ ўзбекистонлик боксчи тезда ўзига келди ва 9-раундда рақибини чуқур нокаут ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Аммо бош ҳакам тушунарсиз қарори билан нокаутни бекор қилди ва Уокер ўзига келиб олиши учун беш дақиқалик танаффус берди.
Мадримов қолган раундларда ҳам фаоллик кўрсатди ва ҳатто 12-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Якунда ҳакамлар бир овоздан (116-110, 116-111, 116-110) Исроилни ғолиб деб топди.
Жанг видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин → ҲАВОЛА.
Шу тариқа Исроил Мадримов якуний элиминатор жангидаги ғалабаси орқали WBA Жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди.Аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов никарагуалик рақибини нокаутга учратиб, профессионал боксдаги 10-ғалабасини нишонлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)