«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия Премьер Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Бельгиялик футболчи мазкур соврин учун курашда Трент Александер-Арнольд, Жордан Ҳендерсон, Садио Мане (барчаси «Ливерпуль»), Дэнни Ингз («Саутҳэмптон»), Ник Поуп («Бёрнли»), Жейми Варди («Лестер Сити») сингари футболчилар ортда қолдирди.
Де Брюйне Англия чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсумида 20 та голли узатмани амалга ошириб, Тьерри Анрининг рекордини такрорлади. Бундан ташқари у ўз ҳисобига 13 та гол ҳам ёздириб қўйди.
Аввалроқ «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп мавсумнинг энг яхши мураббийи, «қизиллар» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд эса мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилганди.
Қайд этиш жоиз, мавсумнинг энг яхши футболчисини танлашда мухлислар, 20 та клуб сардорлари ва футбол мутахассисларининг овозлари инобатга олинган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)