Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов баскетбол, гольф ва теннис ўйнаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Видеода Ислом Каримов оқ кўйлак ва галстукда баскетбол саватини тўғри мўлжалга олгани, гольф майдонида зарбалар амалга оширган ҳамда теннис ўйнагани тасвирланган.

Маълумотларга кўра, ушбу лавҳалар 2000 йиллар бошида тўлиқ таъмирдан чиқарилган «Ёшлик» (собиқ «Старт») спорт мажмуасида олинган.