• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонликлар хорижда дам олиш учун ҳар йили 1,2 млрд доллар сарфламоқда

    Ўзбекистонликлар ҳар йили чет элда дам олиш учун 1,2 миллиард доллар атрофида маблағ сарфламоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири Ўзбекистонда барча талабларга жавоб берадиган замонавий туристик мажмуалар сони камлиги ҳисобланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 14 август куни бўлиб ўтган Бўстонлиқ туманидаги туристик лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мавзуга доир: Бўстонлиқ туманида «Билдирсой—Чимён—Нанай» халқаро курорти ташкил этилади

    Қайд этилишича, мамлакатда замонавий туристик мажмуалар сонини кўпайтириш мақсадида охирги йилларда барча ҳудудларида, жумладан, Бўстонлиқ туманида ҳам тўлиқ тадбиркорлар маблағи ҳисобига йирик лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, «Амирсой» мажмуаси бир ярим йил ичида қуриб фойдаланишга топширилди.

    Мавзуга доир: Азиз Абдуҳакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирга Бўстонлиқ туманига ҳам раҳбарлик қилади

    Маълум қилинишича, коронавирус пандемияси сабабли халқаро қатновлар тўхтаб, транспортлар ҳаракати чеклангани бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам туризм соҳасига зарар келтирди. Мамлакатда 1500 дан ортиқ туроператор, 1200 та меҳмонхонанинг фаолияти тўхтаб қолди. Бу вазият соҳага алоқадор савдо, ҳунармандчилик, транспорт, умумий овқатланиш ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларида минглаб одамларнинг бандлиги ва даромадига салбий таъсир кўрсатди.

    Шу боис давлат томонидан бу соҳани қўллаб-қувватлаш, сайёҳлик масканлари фаолиятини босқичма-босқич тиклаш чоралари кўрилмоқда. 2020 йил 28 майда Президентнинг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони, 19 июнда «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатларда тармоққа пандемиянинг оқибатларини юмшатиш бўйича қатор енгилликлар берилди.

    Республика махсус комиссиясининг 12 августдаги қарорига мувофиқ, 15 августдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракати, маҳаллий авиа ва темир йўл қатновига рухсат берилди. Санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти тикланади. Қайд этилишича, булар мамлакатда сайёҳлик яна ривожланишига шароит яратади.

    Тақдимотда соҳада амалга оширилган ишлар ва навбатдаги режалар ҳақида ахборот берилди.

    Қайд этилишича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг туризм салоҳияти жуда юқори. Лекин узоқ йиллар давомида бундан етарлича фойдаланилмади. Баҳаво табиат, қулай иқлим ва йилнинг барча фаслида мароқли ҳордиқ чиқариш имконияти бўлса-да, ҳудудда сайёҳларни жалб этадиган йирик ва замонавий лойиҳалар амалга оширилмади. Бугун Бўстонлиқ туманида туристик ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтнинг ўзида қатор муҳим масалаларни ҳал қилиш кўзда тутилган.

    «Асосий мақсадимиз, энг аввало, туризм соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, одамларнинг манфаатини инобатга олиб, халқимиз учун баҳаво, арзон, хавфсиз ва 12 ой давомида қулай дам олиш шароитларини яратишдир. Бўстонлиқ каби масканларга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан юртдошларимиз келиб ҳордиқ чиқариши, бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар бошқа ҳудудларимиз учун ҳам намуна бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонга 2020 йилнинг биринчи чорагида 1,2 млн сайёҳ ташриф буюрди

    14.08.2020, 20:10   Изоҳ (0)   12184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда жамоат транспорти ва метрополитен фаолияти нима сабабдан 15 августдан қайта тикланишига изоҳ берди

    14.08.2020, 19:58

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда

    14.08.2020, 19:34

    Азиз Абдуҳакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирга Бўстонлиқ туманига ҳам раҳбарлик қилади

    14.08.2020, 19:09

    Тошкент метрополитени 15 августдан қайта иш бошлайди

    14.08.2020, 18:59

    Бўстонлиқ туманида «Билдирсой—Чимён—Нанай» халқаро курорти ташкил этилади

    14.08.2020, 18:53

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморларга унинг бошқа турларидан ҳимояланиш тавсия этилди

    14.08.2020, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.