• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Азиз Абдуҳакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирга Бўстонлиқ туманига ҳам раҳбарлик қилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни Бўстонлиқ туманида туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда ноқонуний фаолият кўрсатаётган субъектларни аниқлаш ва уларни рўйхатдан ўтказиш борасидаги ишлар бўйича ҳам маълумот берилди.

    Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманида солиқ солиш объектларини ҳисобга олишни соддалаштириш мақсадида «orom.uz» мобил иловаси ва ягона электрон платформа ишлаб чиқилди. Бу платформа орқали 3700 дан ортиқ ижарачи рўйхатга олинди. Бундан ташқари, қўшимча таянч пунктлари ташкил этилиб, 16 мингдан зиёд объект хатловдан ўтказилди. Булар натижасида солиқ тушуми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 3 бараварга ошган.

    Бўстонлиқ туманида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва таъмирлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, автомобиль йўллари таъмирланди, ерости сувларини қочириш мақсадида дренаж қувурлари ўрнатилди, 10 километрдан ортиқ пиёдалар йўлакчалари қурилди.

    Президент йўлларни пухта ўйланган, тежамкор лойиҳалар асосида қуриш ва таъмирлаш зарурлигини таъкидлади.

    Сайёҳлар оқимининг кўпайиши чиқиндиларни оқилона бошқаришни ҳам талаб этади. Ҳисоб-китобларга кўра, Бўстонлиқ туманида кунига ўртача 102 тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Дам олиш маданияти пастлиги туфайли улар кўпинча йиғиштирилмай, табиат қўйнига ташлаб кетилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу муаммони бартараф этиш, ҳудудни тозалаш тизимини такомиллаштириш мақсадида чиқинди йиғиш пунктлари ва ташувчи техникаларни кўпайтириб, экоинспекция назоратини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Бунинг натижасида ҳудуд 100 фоиз санитария тозалаш хизматлари билан қамраб олинади. Ташриф буюрувчиларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига риоя этишлари устидан доимий назорат юритилади.

    Шунингдек, Бўстонлиқ туманида ичимлик суви ва канализация тармоқларини яхшилаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Йил бошидан буён 7,6 километр ичимлик суви қувури, насос ва сув миноралари қурилган. Келгуси икки йилда 36 километр ичимлик ва 3,5 километр оқова сув қувури, 10 га яқин сув ва канализация иншооти барпо этилиши режалаштирилган.

    Туманда электр таъминотини яхшилаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Президент мавжуд электр тармоқларини таъмирлаш билан бирга сув, шамол ва қуёш энергияси манбаларини бунёд этиш, туристик объектлар энергия эҳтиёжининг катта қисмини шулар ҳисобидан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    Тоғ ёнбағирларида, ўрмон ва сув фонди ерларида енгил конструкцияли кўчма дам олиш масканларини ташкил этиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

    Давлат раҳбари томонидан ҳудудни тўлиқ туристик зона сифатида ривожлантириш ва режадаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифи билдирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда кейинги икки йилда сайёҳлик ўринлари ва хизмат турларини кўпайтириш натижасида ҳудуднинг туризм салоҳиятини 2 баробар ортишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

    Эслатиб ўтамиз, Азиз Абдуҳакимов Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори ҳам ҳисобланади.

    14.08.2020, 19:09   Изоҳ (0)   22806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метрополитени 15 августдан қайта иш бошлайди

    14.08.2020, 18:59

    Бўстонлиқ туманида «Билдирсой—Чимён—Нанай» халқаро курорти ташкил этилади

    14.08.2020, 18:53

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморларга унинг бошқа турларидан ҳимояланиш тавсия этилди

    14.08.2020, 18:33

    Тошкентда севган қизи билан уришиб қолган йигит маст ҳолда кўчада яланғоч юрди (видео)

    14.08.2020, 18:08

    Ўзбекистонда 15 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    14.08.2020, 17:54

    Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони охирги бир ойдаги минимумга тушди

    14.08.2020, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.