• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лотин Америкасининг вужудга келишига сабаб бўлган воқеа. Ацтеклар пойтахти Теночтитланнинг испанлар томонидан эгалланиши ҳақида

    1521 йилнинг 13 август куни деярли уч ой давом этган қамалдан сўнг Ацтеклар империяси пойтахти Теночтитлан (ҳозирги Мехико) шаҳри Эрнан Кортес бошлиқ конкистадорлар томонидан эгалланди ва Ацтеклар империяси тарих саҳнасидан кетди. «Дарё» сана муносабати билан океан ортида янги дунёни бошлаб берган воқеа ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ацтеклар

    Ацтеклар бугунги Мексика ҳудуди яшаган қадимги Америка қабилаларидан биридир. Дастлаб кўчманчи ҳаёт кечирган ацтеклар XIV аср бошларида Мексиканинг марказий платосида ўтроқлаша бошлади. XVI аср бошига келиб ацтеклар маданияти ўз ривожланишининг чўққисига чиқди. Ацтеклар империясининг пойтахти бугунги Мехико ўрнида бўлган Теночтитлан шаҳри эди.

    Шаҳарда 250 мингга яқин аҳоли истиқомат қилар эди. Шаҳарнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири унинг кўл устида қурилгани эди. Ацтеклар империяси ўша даврнинг океан ортидаги энг йирик империяси эди. Европаликларнинг океан ортига илк бора борганидан 30 йил ўтиб, ушбу империя ҳам истилолар қурбони бўлди ва тарих саҳнасидан йўқ қилинди.

    Тарихий шароит

    Маълумки, Америка қитъаси 1492 йилда илк бора кашф қилинган эди. Ўша йили кўҳна қитъада яшаётган европаликлар янги дунёни кўрган эди. Ресурслар ва бойликларга бўлган эҳтиёж уларни янги дунё ерларини ўзлаштириш, янги колониялар тузишга мажбур қилди. Шундай шароитда ацтеклар ҳам бундан қочиб қутула олмасликлари маълум эди.

    Шимолий Америка, асосан, инглизлар, нидерландлар ва французлар томонидан ўзлаштирилган бўлса, марказий ва жанубий Америка испанлар ва португаллар томонидан эгалланди. Шу даврда Кубада ҳукмронлик қилаётган Испания қиролининг вакили Эрнан Кортес 1519 йил 22 апрелда Веракруз шаҳрига асос солди ва ацтеклар пойтахти Теночтитланни эгаллаш сари отланди. Шу тариқа Мексика ҳудудлари учун 1519–1521 йилларда бўлиб ўтган урушларга қўмондонлик қилди.

    Ўша пайтда Ацтеклар империясини Монтезума II бошқариб келаётган эди. Унинг ҳукмронлиги даврида империя ўз қудратининг чўққисига чиққани тарихий манбаларда қайд этилган. Аммо шунга қарамай у мағлуб халқ ҳукмдори бўлгани учун кўпинча заиф ва беқарор ҳукмдор сифатида гавдалантирилади. Аммо унинг ҳаёти ва фаолиятига, испанларга қарши курашига доир аниқ далиллар ва маълумотларни топиш имконсиз (Edwin Williamson, The Penguin history of Latin America, New York, Penguin Books, 1992, pocket p. 18).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Теночтитлан сари

    1519 йилнинг 8 ноябрь куни бир қанча тўсиқларга қарамай Кортес Теночтитлан шаҳрига кириб борди ва Монтезума томонидан илиқ кутиб олинди. Бир неча кундан сўнг у императорни ўз қўлига олди ва унинг номидан иш юрита бошлади. Аммо декабрь ойида Кубадан Кортесга қарши юборилган Панфило де Нарваэз бошчилигидаги экспедициянинг келаётганидан хабар топиб, Веракрузга қайтиб кетишга мажбур бўлди.

    Унинг Теночтитланда қолдириб кетган ўринбосари Педро де Алварадо ўлдирилди. Қайтиб келгач, у саройда қуршовда қолиб кетди. Тартибсизликлар келтириб чиқаришда айбланган Монтесума Кортес одамлари томонидан дорга осилди. Янги император Куитлауак бошчилигида ацтеклар босқинчиларга қарши курашишга ва уларни йўқ қилишга қарор қилди. Кортес эса шаҳардан чиқиб чекинди.

    Кортес Тласкала шаҳрига чекинишга мажбур бўлди. Кортеснинг одамлари орасида уни Теночтитланга қайтиб бориш фикридан қайтаришга уринганлар ҳам бор эди. Аммо у Теночтитланни эгаллаш фикрида қатъий туриб олди. Шундай қилиб икки томон ҳам ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўра бошлади.

    Ацтеклар ўзларига иттифоқчилар излай бошлади ва шу мақсадда икки бора тарасклар (пурепечалар)га элчилар юборди. Аммо улар бу таклифни қабул қилмади ва ацтеклар элчиларини ўлдириб юборди. Император испанларни ўлдирганларни солиқлардан озод қилишга ваъда берди. Аммо бу самара бермади. Сабаби ацтеклар томонидан янгидан босиб олинган қабилалар испанларда қутқарувчи қиёфасини кўраётган эди.

    Кортес эса аксинча, бир неча бор қўшимча куч ва ёрдамларни қабул қилди. Испания, Куба ва Ямайкадан бир нечта кема Кортесга мадад учун етиб келди. 1520 йилнинг охирида Кортеснинг 550 одами, 40 та от ва 9 та тўплари бор эди. Фақатгина порохнинг камлиги унга муаммо туғдириши мумкин эди (Hugh Thomas, The Conquest of Mexico, Pimlico, 1993).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кортес яна бир кутилмаган «иттифоқчи»га ҳам эга бўлди. Гап шундаки, 1520 йилнинг ёзида Мексика ҳудуди бўйлаб чечак эпидемияси тарқалиб кетди ва бу касалликка қарши иммунитетга эга бўлмаган маҳаллий аҳоли катта азият чекди. Октябрь ойида касаллик Теночтитлан аҳолисининг катта қисмини йўқ қилди.

    1521 йилнинг 28 апрель куни Кортес Текскоко кўли қирғоқларига етиб борди. Қамал олдидан унинг қўл остида 90 та отлиқ, 120 та арбалетчи ва камончи, 700 та пиёда, учта йирик ва 15 та кичик тўплар бор эди. Шунингдек, тахминан 200 минг маҳаллий аҳолидан иборат иттифоқчилар қўшини ҳам у билан биргаликда қамалда иштирок этиш учун шай эди.

    Қамал 1521 йилнинг 30 май куни бошланди ва 75 кун давом этди. 1 июнь куни кемалар ўртасида муҳим тўқнашув юз берди. 500 та ацтеклар тўплари душман турган қирғоқни тўпга тутди. Аммо испанлар у тўпларнинг катта қисмини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Тўқнашувларнинг илк ҳафталари натижасиз якунланди. Шунга қарамай, испанлар бир мунча устунликларга эга эди. Ацтеклар эса уларга қаршилик қилиш мақсадида кўчаларда баррикадалар тайёрлади.

    Қамал 75 кун давом этди ва орада бир неча бор сулҳ тузиш ҳақида музокаралар олиб борилганига қарамасдан улардан натижа чиқмади. Ҳаракатлар натижа бермади, қамалдагилар буткул тушкунликка тушиб қолди. 13 август куни қаршилик тўхтади. Император қочиб кетаётган пайтда испанлар томонидан қўлга олинди. Шаҳар вайрона ҳолга келиб қолган эди ва шаҳардагиларга у ерни тарк этишлари учун уч кеча-ю уч кундуз вақт берилди (Bernal Díaz del Castillo, Histoire véridique de la conquête de la Nouvelle-Espagne, II, La Découverte, 1987).

    Шаҳар эгалланганидан кейин аскарлар алданганликларини англади. Уларга ваъда қилинган чексиз олтинлар йўқ эди. Бори ҳам жуда оз эди. Кортес норозиликлар қуршовида қолиб кетди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ацтеклар империяси қулашининг сабаблари

    Бир аср давомида мавжуд бўлган ацтеклар цивилизацияси ва империясини қулатган сабаблардан энг йириги император Монтезума II нинг авторитар шаклда ҳокимиятни бошқариши ва қўшни қабилаларга нисбатан амалга оширилган адолатсиз ўлпонлар бўлди. Уруш арафасида ундан жабр кўрган атрофдаги бошқа маҳаллий ҳиндулар испанларни қўллаб-қувватлади ва уларга ёрдам берди.

    Тарихчи Ҳелен Ромпре империя ҳалокатида эпидемиялар ролини ҳам унутмаслик кераклигини айтди. Ацтеклар юқорида айтганимиздек, чечак касаллигидан жуда катта зарар кўрган эди. Унинг сўзларига кўра, Теночтитланнинг забт этилиши ҳақидаги тарихчиларнинг нуқтаи назари испан тарихий ёзма манбалари ва ацтек манбаларининг йўқлигидан келиб чиқади. Ушбу тарих оз-оздан оғзаки қадриятлар ва археологик қазишмалар ёрдамида тўлдириб борилади.

    Теночтитлан шаҳрининг эгалланиши ва ацтеклар маданиятининг қулатилиши Мексикага испанлар ва улар билан испан тилининг, католик динининг кириб боришига имкон берди. Жанубий ва марказий Американинг Лотин Америкасига айланишига асос солди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    14.08.2020, 08:12   Изоҳ (0)   44803
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда коронавирусга қарши дори воситаси сотила бошланди

    14.08.2020, 04:41

    Москвадаги мактабларда янги ўқув йили одатдагидек 1 сентябрда бошланади. Ўқувчиларнинг ниқоб тақиши ихтиёрий бўлади

    14.08.2020, 02:24

    Ҳужумга учраган мактаб, она қироличанинг туғилган куни, отилаётган вулқон. 13 август суратлари

    14.08.2020, 00:35

    Илон Маск Беларусга қандай ёрдам кераклигини сўради. Унга Лукашенконинг Tesla автомобилини олиб қўйиш таклиф қилинди

    13.08.2020, 23:34

    Қозоғистонда 17 августдан бошлаб карантин чекловлари юмшатилади

    13.08.2020, 23:12

    Россия 1 сентябрдан қайси давлатлар билан авиақатновларни тиклаши мумкинлиги маълум бўлди. Улар қаторида ҳозирча Ўзбекистон йўқ

    13.08.2020, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болани осонгина ухлатишга ёрдам берадиган 6 та лайфҳак

    Аёллар саҳифаси | 12 май, 15:35

    Блогер Отабек Маҳкамов ИИВ академиясида дам олиш кунлари эркинликка чиқиш учун пора бериш каби иллатлар йўқолганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 12 май, 15:20

    “Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади

    Афгонистон | 12 май, 15:15

    Роналду “Ан-Насср”дан кетиши мумкин 

    Спорт | 12 май, 15:15

    Мубашшир Аҳмад Истанбулда қўлга олинди

    Ўзбекистон | 12 май, 15:08

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Тинч океанида 55 кун қолиб кетган 5 нафар балиқчи қутқарилди

    Дунё | 12 май, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.