УЕФА Европа Лигасининг чорак финали якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини маълум қилди.
Унга кўра, «Копенгаген» дарвозабони Карл-Юҳан Юнссон сўровнома ғолибига айланди. Швециялик дарвозабон «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ўйинда (0:1, қўшимча бўлимлар) 13 та сейв ижро этишга эришганди.
Мазкур соврин учун шунингдек, Лукас Окампос («Севилья»), Тайсон («Шахтёр») ва Николо Барелла («Интер») каби футболчилар кураш олиб борганди.
Мавзуга доир: Европа Лигасида ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)