Москванинг «Спартак» клуби бош директори Шамил Газизов жамоанинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирди.
Ўрунов? Ўйлашимча, у бир ҳафта ичида тайёр бўлади. У — ҳақиқий жангчи. У жамоанинг ўйинига ўзгача руҳ бағишлай олади. У — гладиатор. «Уфа»дан кетаётганимда, унинг »Спартак«ка келиши аниқ эди.Қайд этиш жоиз, Ўрунов ва Газизов аввалроқ «Уфа»да бирга ишлаган.Шамил Газизов, «Спартак» бош директори
Эслатиб ўтамиз, бироз муддат олдин «Спартак» Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)