Ўзбекистонда 12 август куни соат 17:00 гача 482 кишида коронавирус аниқланди ва касалланганлар сони 32 465 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, 6 та ҳудудда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 016 нафари соғайди. Тузалганларнинг
- 720 нафари Тошкент шаҳрида;
- 215 нафари Тошкент вилоятида;
- 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 14 нафари Андижон вилоятида;
- 14 нафари Наманган вилоятида;
- 6 нафари Навоий вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
«Ҳозирда мамлакатимизда 7149 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ хабарида. Охирги 24 кун ичида даволанаётган беморлар сони минимумга тушди. 19 июлда коронавирусдан даволанаётганлар сони 7 мингдан ошгач, 29 июль кунига келиб беморлар сони 9500 дан ҳам ортиб кетганди. Аммо 30 июлдан бошлаб кунлик соғайиш кўрсаткичи янги беморлар сонидан ортгани ҳисобига даволанаётган беморлар сони камая бошлади.
12 август куни айни вақтгача 4 нафар бемор ўлими хабар қилинди. ССВ ҳисоби бўйича ҳозиргача 210 нафар, «Дарё» ҳисоб-китоби бўйича 219 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
Изоҳ (0)