Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос ўзи билан бирга ишлаган энг яхши мураббий номини айтди.
Фаолиятим давомида кўплаб юқори даражадаги мураббийлар билан ишладим. Хосеп Гвардиола билан ўтказилган бир йил жуда ажойиб эди ва бу вақтда мен янада юксалишга эришдим. «Реал»да Зинедин Зидан билан ўтказган йилларим эса энг муваффақиятлиси. Бироқ энг яхши мураббий номини айтишим керак бўлса, бу Юп Ҳайнкес. У менга дастлаб «Байер»да, сўнгра «Бавария»да ўз ўрнимни топишимга ёрдам берган. Унинг шарофати билан юқори даражали ўйинчи бўлдим.Тони Кроос 2014 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилади. Унгача у «Байер» ва «Бавария»да тўп сурган. Кроос Испания чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 35 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.Тони Кроос, «Реал» футболчиси
Изоҳ (0)