• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида: Ливандаги портлаш, Беларусдаги сайлов ва Хитойда аниқланган янги турдаги вирус

    Анча асабий тарзда ўтган август ойининг биринчи ҳафтаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Анъанага мувофиқ ҳафта давомида дунёда юз берган энг муҳим воқеа ҳодисалар таҳлилини эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Ливан «иситмаси»

    Ўтган ҳафта бутун дунё жамоатчилигининг нигоҳи яна бир карра узоқ танаффусдан сўнг Яқин Шарққа қаратилди. 4 август куни Ливан пойтахти Байрут шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Портлаш Байрут портида юз берган ва унинг қуввати тўрт килотонна, яъни  Хиросимадаги портлашнинг чорак қисм даражасида бўлган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Шаҳарнинг деярли ярмини вайрон ҳолга келди. Портлаш дастлаб, портдаги пиротехника омборида юз бергани айтилди. Аммо кейинчалик эълон қилинган хабарларда Ливан ҳукумати портлашга 2014 йилда россиялик тадбиркор Игор Грешечкинга тегишли Rhosus («Росус») кемасидан топилган ва мусодара қилинган 2 750 тонна аммиак селитрасининг детонацияси сабаб бўлганини маълум қилган. Тахминларга кўра, портлаш аммиак селитраси сақланган омбор ҳудудида чилангарлик-пайвандлаш ишлари вақтидаги эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган. Мусодара қилинган юк утилизация қилиниши лозим бўлган, аммо олти йил давомида бу иш амалга оширилмаган.

    Reuters ахборот агентлиги кейинчалик тарқатган маълумотларга кўра, мамлакат президенти Мишель Аун Ливан ҳукуматининг Байрутдаги портда юз берган катта портлашга бомба ёки бошқа ташқи аралашув воситасида амалга ошгани ҳақидаги тахминлар юзасидан тергов ўтказишини маълум қилган. «Портлашга нима сабаб бўлгани ҳали аниқлангани йўқ. Ҳодисага ташқи аралашув — ракета, бомба ёки бошқа ҳаракат сабаб бўлгани ҳақидаги тахмин ҳам мавжуд», — деган Аун.

    Кучли портлаш оқибатида 154 нафар киши ҳалок бўлган, 5 мингдан зиёд одам турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани инобатга олинса, ушбу рақамлар яна ўзгариши мумкин. Байрут губернатори Марван Аббуд портлаш шаҳарнинг ярмига талафот етказганини билдирган, 300 нафардан зиёд аҳоли бошпанасиз қолган. Унинг сўзларига кўра, портлаш туфайли шаҳарга етган зарар миқдори 3–5 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин. Губернатор, шунингдек, юз берган воқеани Иккинчи жаҳон уруши вақтида Хиросима ва Нагасакида юз берган атом бомбаси портлашларига тенглаштирган.

    Байрутда портлаш содир бўлиши Ливан учун ҳозирги пандемия шароитида ва мамлакатда мавжуд чуқур сиёсий ва иқтисодий инқирознинг «иситмаси» десак янглишмаган бўламиз. Портлаш ортидан Ливанда аҳоли кўчаларга чиқиб ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда. 8 август куни минглаб аҳоли Байрут кўчаларига норозилик намойишига чиқди. Reuters’нинг хабар беришича, Байрут марказидаги Шаҳидлар майдонига етти мингга яқин одам тўпланган. «Қиёмат куни» шиори остидаги намойиш иштирокчилари юқори мартабали амалдорларни жазолашни талаб қилган — намойишчиларнинг фикрича, портдаги портлашга айнан улар айбдор, деб хабар бермоқда CNN.

    Намойиш вақтида амалдаги ҳукмрон тузумни ағдаришга чақириқлар бўлган, шунингдек, йиғилганлар «Инқилоб!», деб ҳам ҳайқирган. Рамзий дорнинг ўрнатилиши эса норозилик намойишининг кулминациясига айланган — бу намойишчиларнинг фикрича, масъулиятсизлиги ва коррупцияга ботгани портлашга олиб келган амалдорлар учун бир огоҳлантиришдир. Намойишчилар кўтарган плакатларда «Истеъфо ё дор!» деб ёзилган эди.

    Фото: «Роскосмос»

    Фото: «Роскосмос»

    Намойишчилардан бири Associated Press’га берган интервьюсида бу дор «Ливанда сўнгги 30 йилдан бери ҳокимият тепасида турган» одамларга мўлжалланган. Унда, жумладан, Ливан президенти Мишель Аун ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг суратлари «осилди». CNN’нинг қайд этишича, рамзий дор бундан 100 йил аввал Усмонли салтанати расмийлари исён кўтарган ливанликларни осган жойда қад ростлаган.

    Мамлакат ташқи қарзларни тўлай олмайдиган ҳолга келган, ҳатто дефолт ҳолатига тушиб қолган. Мамлакат аҳолисининг 50 фоизи камбағалликдан паст даражада, 20 фоизи ўта камбағалликдан ҳам паст даражада яшайди. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 35 фоизи ишсиз. Бу рақам келаси ойларда яна ошиши кутилмоқда.

    Мамлакат иқтисодий инқироз ёқасига келишига сабаб эса сиёсий инқироз. 2019 йил кузида юз берган норозилик намойишлари ортидан бош вазир Саад Ҳарири истеъфо берган. Ундан кейинги бош вазир эса 48 соатдан сўнг истеъфо берган. Ундан кейин таъйинланган бош вазир фақат 2020 йил февраль ойига келибгина Парламент ишончига сазовор бўлган. Мамлакат мултиконфессион система асосида ишлайди. Мавжуд барча конфессия вакиллари ҳукуматда ўз ўрнига эга. Президент насронийлардан, бош вазир суннийлардан, парламент раҳбари шиалардан таркиб топган. Парламентда мусулмонлар ва насронийлар учун бир хил ўринлар ажратилган. Бундан ташқари, армани вакиллари ҳам муҳим бўлган ҳукумат ишларида. Амалда мамлакатда энг асосий куч Эрон томонидан қўлланадиган Ҳизбуллоҳ ташкилоти қўлида.

    Байрутда тўқнашувлар авжига чиқаётган бир вақтда Ливан бош вазири Ҳасан Диаб мамлакат аҳолисига мурожаат йўллаган (қайд этиш жоиз, рамзий дорда, жумладан, унинг сурати ҳам бор эди). У мамлакатда муддатидан аввалги парламент сайловлари ўтказилсагина Ливан инқироздан чиқа олишини таъкидлаган. «Бизга янги сиёсий элита ва янги парламент керак», деб бош вазир муддатидан аввалги сайловлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ваъда берди. Шунингдек, Диаб портидаги портлаш бўйича суриштирув ишлари барча айбдорлар аниқланмагунича давом этишини қўшимча қилди.

    Беларусда сайлов

    9 август куни Беларусь республикасида навбатдаги президент сайловлари ўтказилди.

    «Гомел ва Могилёв вилоятларида соат 12:00 ҳолатига кўра, 60 фоиздан кўпроқ сайловчи ташриф буюрган (муддатидан аввал овоз берганлар ҳам қўшилади)», – деган МСК раиси Лидия Ермошина. Мамлакатда маҳаллий вақт билан соат 8:00 да 5 723 та сайлов участкаси очилди. Беларусдан ташқарида яна 44 та сайлов участкаси ташкил этилди. Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да тугади. Беларуснинг 6,8 миллион аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга. МСК ахбороти бўйича Беларусда муддатидан аввал овоз беришнинг беш кунлигида (4—8 август) сайловларда сайловчиларнинг 41,7 фоиз қисми иштирок этган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Беларусь президентлиги учун сайловларда амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко олтинчи марта иштирок этди, шунингдек, номзодлар сафида «Говори правду» бирлашмаси раисининг ўринбосари Андрей Дмитриев, сайловолди кампания вақтида ҳибсга олинган блогер Сергей Тихановскийнинг рафиқаси, собиқ депутат Анна Канопацкая ва Беларусь социал-демократик партияси раиси Сергей Черечен ҳам қатнашди.

    Маҳаллий вақт билан 20:30 да сайлов участкаларидан чиққан дастлабки натижаларга кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко 79,7 фоиз овоз тўплаган ва навбатдаги муддатга президент этиб сайланган. Унинг асосий рақиби сифатида кўрилган Светлана Тихановская эса 6,8 фоиз овоз тўплашга эришди. Беларусда президентлик сайловларнинг дастлабки натижалари расман 10 августда эълон қилиниши кутилмоқда. Якуний натижалар Беларусь МСК томонидан 19 августда ёки ундан кейин маълум қилиниши режалаштирилди.

    Хитойдан навбатдаги вирус

    Хитойда ўлимга олиб келиши мумкин бўлган SFTS деб номланган хавфли янги вирус аниқланди. Бу ҳақда Global Times нашрига таяниб «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

    Мутахассислар ушбу вирус асосан ҳашаротлар чақиши орқали юқишини аниқлади. Мамлакатда 2020 йилнинг биринчи ярмида 60 дан ортиқ одамда бу вирус аниқланган, улардан етти нафари вафот этган. Чжэцзян университети вирусологи Шен Сзифаннинг таъкидлашича, вируснинг одамдан одамга юқишини истисно қилиб бўлмайди. У қон ёки йиринг орқали юқиши мумкинлигини аниқланган.

    Статистик маълумотларга кўра, SFTS инфекциясининг 60 фоизидан ортиғи Хитойнинг шарқидаги Цзиянсу провинциясида, қолганлари Анхой ва Чжэцзянда қайд этилган. Касалланганларда иситма, йўтал, қонда лейкоцитлар даражасининг пасайиши, шунингдек, тромбоситлар шаклланиши каби аломатлар намоён бўлган.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Маҳаллий вирусологларнинг таъкидлашича, ушбу касалликнинг қўзғатувчиси 2011 йилда кашф қилинган бўлиб, умуртқали ҳайвонлар, артроподлар ва ўсимликларда учрайдиган бунявируслар оиласига тегишли. Хитойлик шифокорларнинг таъкидлашича, SFTS ҳали яхши ўрганилмаган. Шифокорлар эҳтиёт бўлиш ҳамда гигиена қоидаларига риоя қилиш кераклигини таъкидлаган. Аввалроқ Хитойда пандемияга сабаб бўлиши мумкин бўлган янги чўчқа гриппи аниқланган эди. Кейинчалик Хитой ҳукумати чўчқа гриппининг янги штамми пандемияни юзага келтириши мумкинлиги ҳақидаги тадқиқот натижаларини ишончсиз деб топди.

    Коронаинфо

    Ўтган ҳафтада бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони бир миллионтага яна кўпайди. Ҳафта бошида, яъни 3 август куни касаллар сони 18 миллиондан ошган эди. 5 августга келиб касалликдан вафот этганлар сони бутун дунёда 700 минг нафардан ошгани маълум бўлди. 7 августга келиб эса касаллар сони 19 миллиондан ошгани эълон қилинди.

    Ҳозирги вақтга келиб, коронавирус билан боғлиқ статистикани онлайн режимда кузатиб бораётган covidvisualizer.com сайти маълумотларига кўра, бутун дунёда касалликка чалинганлар сони 20 миллионга яқинлашди (19,9 миллион). Шундан 730 мингдан ортиқ одам вафот этган бўлса, 12,7 миллиондан ортиқ бемор тузалган. Ҳозирда даволанаётган касаллар сони 6,3 миллиондан ортиқни ташкил қилмоқда.

    Давлатлар кесимида оладиган бўлсак, рўйхатда ҳамон АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда умумий касалликка чалинганлар сони беш миллиондан ошган. Беморларнинг 165 мингдан ортиғи вафот этган бўлса, 2,6 миллиондан ортиқ киши тузалган. Ҳозирда мамлакатда 2,4 миллионга яқин бемор даволанмоқда. Кунлик касалланиш ҳолати ўртача 15 мингтани ташкил қилмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирус чекина бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжумани вақтида таъкидлаган. Рўйхатда АҚШдан кейинги ўринда бораётган Бразилияда ҳам касаллар сони 3 миллионлик барердан ўтган.

    Янгиланган статистикага кўра, Бразилияда шу кунгача 3 012 412 кишида COVID-19 тасдиқланган. Жумладан, сўнгги бир сутка ичида 49 970 кишида касаллик аниқланган. Айни вақтда сутка давомида мамлакатдаги коронавирус қурбонлари сони 905 кишига кўпайиб, 100 477 кишига етган. Аввалроқ, 23 июлда Бразилияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ суткалик кўрсаткич антирекордни қайд этиб, бир кунда 67 860 кишида касаллик тасдиқланган эди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    АҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Бразилия коронавирусга чалинганлар ва ушбу инфекция асоратлари оқибатида вафот этганлар сони бўйича жаҳонда етакчилардан биридир — Бразилия бу борада фақат АҚШдан ортда қолиб, дунёда иккинчи бўлиб турибди. Ўтган ҳафтада коронавирус пандемияси чекинган Европада яна касалланишлар ортгани қайд этилди. Жумладан, касалликнинг Европадаги илк ўчоғи Италияда ўтган ҳафта давомида касалланиш ҳолатлари май ойидан буён илк бор ўсгани қайд этилган. Италияда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик касалланишлар сони 38 фоизга ошди, деб хабар бермоқда AP.

    Қайд этилишича, 7 августдан 8 августгача бўлган суткада 552 кишида COVID-19 аниқланган. Мамлакатда май ойи охиридан буён кунлик касалланишлар сони бундай юқори бўлмаган эди. Янги касалланиш ҳолатларининг қарийб учдан бир қисми Италияда коронавируснинг маҳаллий ўчоқларидан бири бўлган Венето вилоятига тўғри келмоқда. Бир кун давомида у ерда коронавирусни аниқлаш бўйича қарийб 16,5 мингта тест ўтказилган. Венето вилояти раҳбари Лука Дзайннинг сўзларига кўра, касаллик Испания, Перу, Хорватия ва Грециядан яқинда қайтган аҳолидан аниқланган.

    «Таътил бу катта таваккалчилик. Ҳар бир киши қаерда дам олмоқчилигини ўзи ҳал қилиши керак. Аммо бир неча ҳафтадан буён таътил вақтида ушбу касалликка чалинган беморлар сонининг кўпаяётганини қайд этаётганимиз ҳам рост», деган у.

    10.08.2020, 14:11   Изоҳ (0)   111469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда кўчки оқибатида чой плантациясидаги 40 дан ортиқ ишчи ҳалок бўлди

    10.08.2020, 12:44

    Беларусь МСК: президентлик сайловларида Лукашенко 80,23 фоиз, Тихановская эса — 9,9 фоиз овоз тўплади

    10.08.2020, 12:10

    Туркия томонидан яратилган вакцина одамларда клиник синовдан ўтказилиши маълум қилинди

    10.08.2020, 11:28

    Россиялик эксперт кузда коронавирусни даволаш оғирроқ кечиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    10.08.2020, 11:12

    Трамп ноқулай савол туфайли матбуот анжуманини тарк этди (видео)

    10.08.2020, 08:05

    Видео: Сайловдан сўнг намойишлар ичида қолган Минск

    10.08.2020, 02:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    TBC Bank Ўзбекистондаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: вилоятлар бўйича сўнгги маълумотлар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистонда суяк бўғим касалликларининг ечими топилдими?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Korzinka'да – июль ойи охиригача барра мол гўштига 12% гача чегирмалар ва унумли нархлар!


    AKFA Group “ИННОPRОМ 2024” халқаро кўргазмасида иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.