Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида «Манчестер Сити» дарвозасини ишғол қилишга эришди (1:2).
Франциялик футболчи Чемпионлар Лигасидаги 65-голини урди ва мусобақанинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида «Бавария» форварди Роберт Левандовскини (64) ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилди.
Польшалик футболчи мазкур натижани яхшилаши мумкин. 8 август куни «Бавария» 1/8 финал жавоб ўйинида «Челси»ни қабул қилади. Роберт ЕЧЛ жорий мавсумида 11 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда кетмоқда.
Чемпионлар Лигаси тўпурарлари рўйхатида «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 130 та гол билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўриндаги Лионель Мессида («Барселона») 114 та гол мавжуд. Мадридликлар собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес эса 71 та гол билан кучли учликни якунлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!