Англия Премьер Лигаси ойнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома натижалари эълон қилди.
Унга кўра, «Вест Ҳэм» ярим ҳимоячиси Микаил Антонио ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси мақомини қўлга киритди. Июль ойида футболчи жамоасининг еттита ўйинида қатнашиб, 8 гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
Мазкур соврин учун шунингдек қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди:
Оливье Жиру («Челси») — 7 ўйин, 5 гол;
Антони Марсьяль («Манчестер Юнайтед») — 6 ўйин, 3 гол, 3 ассист;
Ник Поуп («Бёрнли») — 6 ўйин, 2 қуруқ ўйин;
Кристиан Пулишич («Челси») — 7 ўйин, 2 гол, 2 ассист;
Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») — 7 ўйин, 8 гол;
Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — 7 ўйин, 6 гол.
Шунингдек, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйненинг «Норвич»да қарши кечган ўйинда киритган тўпи ойнинг энг яхши голи деб топилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)