Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эден Азар жамоадаги қайси ролни афзал кўриши ҳақида гапирди.
«Мен шунчаки гол уриш ҳақида ўйламайман. Ҳозирги кунда баъзи ўйинчилар фақат голлар ҳақида ўйлайди, аммо мен вазиятлар яратадиган ўйинчилар тоифасиданман. Шунинг учун мен ўзимни гол урувчи машинадан кўра кўпроқ ассистент деган бўлардим. Голли узатмалар беришни афзал кўраман. Шунингдек, менга чиройли гол ва жамоанинг ғалабасини таъминлайдиган сўнгги дақиқада урилган гол ҳам ёқади», — дейди Азар.
Аввалроқ Азар Испаниядаги илк мавсумини фаолиятидаги энг ёмони деб атаганди.
Эден Азар 2019 йилнинг ёзидан бери «Реал» сафида тўп сурмоқда. Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсумида у 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Эден Азар ижросидаги шедевр 10 та голни томоша қилинг (видео)
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)