«Ливерпуль»дан Россиянинг «Зенит» клубига ўтган Деян Ловрен Санкт-Петербургга етиб келиши билан собиқ жамоадоши Муҳаммад Салоҳга қўнғироқ қилди.
Бу видеосуҳбатни «Зенит» матбуот хизмати эълон қилди.
Ловрен: «Эшит дўстим, мен бу ерга етиб келдим, аэропортда бир қатор мухлислар кутиб олди, уларнинг орқасида эса айиқ турарди! Ҳа, айиқ. Ақл бовар қилмайди, оғайни! Мен сўрадим: ‘Кимдир ҳайвонот боғи эшигини очиб юбордими?’. Улар менга шундай жавоб берди: ‘Хавотир олма, у сенга ҳеч нарса қилмайди. У одамларга тегмайди’ ».
Салоҳ: «Тегмайди? Улардан бири билан яшасанг бўлар экан!».
Ловрен: «Ҳа, эндигина етиб келдим, жамоа билан эртага учрашаман».
Салоҳ: «У ерда сардор бўласанми?».
Ловрен: «Шуни хоҳлаяпсанми? Агар сен шуни истаётган бўлсанг, у ҳолда ҳаракат қиламан. Янги соч турмагинг ажойиб чиқибди, менга ёқди».
Салоҳ: «Ҳа, ўзимга ҳам маъқул. Фақат жуда қиммат».
Ловрен: «Қиммат?... Ҳа, шу сабаб авваллари сочинг узунмиди? Пулни тежаш мақсадида олдирмасмидинг? Ақл бовар қилмайди».
31 ёшли хорватиялик футболчи «Зенит» билан 3 йиллик шартнома имзолади. Трансфер нархи ҳақида расмий маълумот йўқ. Кўплаб манбаларга кўра рус клуби трансферга 8,5-12 миллион евро атрофида пул сарфлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)