• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркияда 40 нафардан ортиқ ўзбекистонлик чартер рейсдан қолиб кетди

    Туркиянинг Истанбул шаҳрида 2020 йилнинг 16 ва 30 июль кунлари Turkish Airlines авиакомпанияси томонидан ташкил этилган чартер рейсда жами 42 нафар ўзбекистонлик йўловчи парвоздан қолиб кетган. Айримларининг юклари эса Тошкентда эгаларини кутмоқда, деб хабар беради «Kun.uz».

    Фото: Depositphotos

    Фото: Depositphotos

    Маълум қилинишича, Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир неча ўн ўзбекистонлик фуқаро чартер рейсга чипта харид қилгани ҳолда рейсдан қолиб кетган.

    Таъкидланишича, фуқароларга чартер рейсга навбати келгани ҳақида қўнғироқ қилиб хабар берилган, қаердан чипта олиш кераклиги айтилган, бориб 500 доллар атрофида пулини тўлаб, чипта олган, аэропортда рўйхатдан ўтган, чегара постида Туркиядан кетгани қайд қилиниб, муҳр босилган, айримларининг чиптасидаги талон қисми ҳам йиртиб олингани ҳолда рейсдан қолиб кетишган.

    Маълумотларга кўра, 30 июль куни Истанбул–Тошкент–Истанбул йўналиши бўйича Turkish Airlines авиакомпанияси томонидан чартер рейс амалга оширилган. Тушунтиришларича, жами 31 ўзбекистонлик йўловчи қўлида чиптаси билан самолётдан қолиб кетган. Рейс қатновлар жадвали бўйича соат 15:30 га белгиланган ва ўз вақтида парвозни амалга оширган.

    Айримларининг чиптаси ва паспортларига чегара назорати муҳри ҳам босилган. Чартер рейсдан қолиб кетганлар орасида юклари Ўзбекистонга кетганлар бор. Улар қўлларида паспорт билан қолишган холос. Ваҳоланки, улар орасида консуллик қўнғироғидан кейин 516 долларга чипта олиб, ўз вақтида аэропортга борганлар ҳам бор.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Турли йўловчилар томонидан тақдим этилган аудиоёзувларда таъкидланишича, улар «жазо тўлови»ни (Туркия миграция қонунчилигини бузгани учун тўланадиган жарима) амалга ошириш учун навбат кутиб турган вақтларида авиакомпания вакили келиб, самолёт учиб кетганини маълум қилган. Уларга кўра, консуллик рўйхатига кирмаган йўловчилар ҳам келиб, 480 доллардан чипта харид қилиб, Ўзбекистонга кетишга муваффақ бўлган. Қолаверса, мурожаатчилар самолётдаги ўриндиқлардан ортиқча чипта сотилганини ҳам иддао қилмоқда.

    Истанбул аэропортида рўй берган ҳолат бўйича изоҳ олиш учун Turkish Airlines’нинг Тошкентдаги ваколатхонаси вакили билан боғланилиб, бир неча саволлар билан мурожаат қилинган. Унинг жавоблари қуйидагича бўлган:

    • Туркиядаги ўзбекларни эвакуация қилиш бўйича чартер рейс рўйхатига авиакомпаниянинг умуман алоқаси йўқ, рўйхат бўйича йўловчиларга қўнғироқ қилиш ва аэропортга келиши, чипта харид қилишларини назорати Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги ваколатига киради.
    • Мурожаатчилар таъкидлаганидек, чартер рейсга чипталар фақат консуллик тақдим этган рўйхат бўйича сотилади, рўйхатга киритилмаган фуқароларга чипта сотилмайди. Авиакомпания вакилининг айтишича, консуллик вакили рўйхатга киритилганлар етиб келмаган тақдирда бошқа фуқароларга чипта сотишга рухсат бериши мумкин.
    • Эвакуация мақсадида ташкил этилган чартер рейслар белгиланган вақтида амалга оширилади, уларни кечиктириш имкони йўқ. Махсус буюртмали чартер рейсларгина буюртмачи истаган вақтдагина парвоз қилиши мумкин.
    • Чипталарнинг рўйхатга олиниши, паспортларга муҳр босилгани, ҳатто чиптанинг самолётга чиқиш талони йиртиб олингани ҳолда қолиб кетган йўловчилар ҳолати эса алоҳида ўрганилиши керак.
    Шу билан бирга, 16 июлда қолиб кетган 11 йўловчининг барчаси бир неча кундан сўнг хавфсизлик ходимлари томонидан шифохонага, кейин чет элликлар сақланадиган пунктга олиб борилган. Уларнинг ичидаги аёллар Ўзбекистонга юборилгани, бироқ 6 нафар ўзбекистонлик эркак Истанбулдан минг километр узоқда ҳамон сақлаб турилгани айтилмоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Мурожаатчиларнинг алоҳида уқтиришларича, ушбу чартер рейсларни назорат қилиш масъулияти Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги зиммасида бўлса-да, 16 ва 30 июль кунги чартер рейсларда консулликнинг бирор ходими бўлмаган.

    Нашр мухбири айни ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллигининг Telegram саҳифасига мурожаат қилган. Бироқ ҳозиргача жавоб келмаган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Шу билан бирга, бугунги кунда ‘Турк ҳаво йўллари’ томонидан ташкил этиладиган навбатдаги Истанбул–Тошкент–Истанбул рейси 14 августда амалга оширилиши инобатга олинса, аэропортда қолиб кетган ўзбекистонликларга бу муддат давомида ким томонидан, қандай ёрдам кўрсатилади, деган савол ҳамон очиқ қолмоқда», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 2 августдан 16 августга қадар амалга ошириладиган навбатдаги чартер рейслар жадвали тасдиқланган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонга келган 18 нафар америкалик дипломат карантинга жойлаштирилди
    • Ўзбекистонлик 144 нафар меҳнат мигранти чартер рейс билан Россияга ишга жўнатилди
    • Россия, Украина ва Мисрда таҳсил олувчи ўзбекистонлик талабалар августнинг биринчи 10 кунлигида ватанга қайтарилади

    02.08.2020, 12:23   Изоҳ (0)   41744
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Болалар яқинлари ҳамроҳлигида намоз ўқиш учун эркин келиб-кетишлари мумкин». ИИВ карантиндан сўнг масжидларда намоз ўқиш учун ҳеч қандай чеклов бўлмаслигини маълу...

    02.08.2020, 11:23

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 25 минг кишидан ошди

    02.08.2020, 10:13

    Тошкентда коронавирусга чалинган 46 ва 58 ёшли икки нафар бемор вафот этди

    02.08.2020, 09:56

    Ҳайдовчи машинасини жарима майдончасига олиб кетмасликлари учун унинг устига чиқиб олгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолатга ЙҲХББ расмий муносабат билдирди

    02.08.2020, 08:50

    Сирдарёда қайта тикланаётган уйларни таъмирлашда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланди

    02.08.2020, 07:43

    Тошкентда хотинининг юзини лезвия билан кесган эркак 5 йилга озодликдан маҳрум этилди (видео)

    02.08.2020, 06:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.