• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирус оқибатида юзага келадиган ўлимлар статистикаси янги тартибда юритилиши мумкин

    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиб вафот этаётган беморларда COVID-19 лаборатория таҳлилларида тасдиқлансагина улар расмий статистикага қўшилмоқда. COVID-19 касаллигининг клиник белгилари кузатилган, аммо касаллик лаборатория таҳлилида тасдиқланмаган ўлимлар айни пайтда расмий статистикага қўшилмаяпти. Бу ҳақда 30 июль куни ўтказилган брифингда коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари Ҳабибулла Оқилов ва Анвар Алимов маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Анвар Алимовнинг айтишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси бир қатор мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон билан коронавирус оқибатида юзага келадиган ўлимларни ҳисобга олиш бўйича муҳокамалар олиб борган. Муҳокамаларга иккита масала қўйилган.

    Биринчи масала — COVID-19 тасдиқланган беморларнинг ўлим кўрсаткичи. Иккинчи масала эса касаллик ташхиси лаборатор жиҳатдан қўйилмаган, аммо клиник белгилар мавжудлиги натижасида келиб чиқадиган ўлимларни COVID-19 натижасида юзага келадиган ўлимлар сонига қўшиш ҳисобланади.

    «Ҳозир Россия буни қабул қила бошлади, Қозоғистон август ойидан бошлаб ўтишга келишди. Биз ҳам кейинги йиғилишда кўриб чиқмоқчимиз. Комиссияга тавсия берамиз. Комиссия тавсиямизни қабул қилса, унда COVID-19 ташхиси лабораторияда ПЗР таҳлили билан қўйилган қаторида шу ташхис қўйилмаган, аммо клиник белгилари бўлган, ўпка зотилжами ёки бошқа ҳолатлар билан вафот этганларни ҳам шу гуруҳга қўшиш масаласини кейинги йиғилишларга қўямиз. Шу асосда Европа берган тавсияга биз ўз муносабатимизни билдирамиз», — деди Анвар Алимов.

    Штаб вакилининг сўзларига кўра, коронавирус ўлимлари билан боғлиқ чалкаш ҳолатнинг сабаби шундаки, COVID-19’га мўлжалланган шифохоналарда вафот этаётганлар ҳақидаги маълумотлар ўша куни ёки кейинроқ берилмоқда, бироқ COVID-19’га мўлжалланмаган касалхонада коронавируснинг клиник белгилари билан вафот этган беморлар COVID-19 қурбонлари гуруҳига қўшилмаяпти.

    Ҳабибулла Оқиловнинг қайд этишича, коронавирус белгилари билан уй шароитида даволаниб, аҳволи оғирлашгач касалхонага олиб келинган, аммо коронавирусга таҳлил олишга улгурмай вафот этган беморлар COVID-19 қурбонлари қаторига қўшилмаган. Шунинг ҳисобига чалкашликлар бўлиши мумкин.

    Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг клиник белгилари билан вафот этган, аммо касаллик лаборатор таҳлилда аниқланмаган беморларни COVID-19 қурбонлари сонига қўшиш ҳақидаги таклиф маъқулланса, рақамлардаги чалкашликлар йўқолади.

    Шу пайтга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 134 кишининг коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 140 нафарни ташкил этмоқда.

    Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган.

    Шунингдек, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов, Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. Бироқ ушбу олти ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Бундан ташқари, таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    30.07.2020, 22:13   Изоҳ (0)   48432
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пахтаободликлар электр токидаги муаммо сабаб «Дарё»га шикоят қилди. Масъуллар эса журналистга мурожаат қилган аҳолини жазолашга уринмоқда

    30.07.2020, 21:58

    Япония Марказий Осиёда чигирткалар билан курашиш учун 7,25 миллион доллар маблағ ажратади

    30.07.2020, 21:27

    Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистондаги 652 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилади

    30.07.2020, 21:12

    Беҳзод Мусаевга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди

    30.07.2020, 20:51

    Қашқадарё вилоят маъмурий суди журналистга хусусий ажрим чиқарганини айтди, кўп ўтмай айтган гапидан ҳам қайтди

    30.07.2020, 20:41

    Шаҳрисабз тумани ҳокими эҳтиёжманд оилаларга пул тарқатмагани сабабли ишдан олинди

    30.07.2020, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқларни агрегаторлар тўлайди

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:20

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Бокуда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:14

    “Арсенал” “Спортинг” ҳужумчиси билан келишувга эришди

    Спорт | 2 июл, 17:09

    Озарбайжон рус тилидаги мактабларни ёпишни бошлайди

    Дунё | 2 июл, 17:05

    АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида 23 минг долларлик кредит қарзидан қутулди

    Дунё | 2 июл, 16:55

    “Ўзгидромет” июлда энг иссиқ ҳаво кузатиладиган кунларни эълон қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:42

    Ўзбекистонда май ойида энг кўп одамни иш билан таъминлаган корхоналар топ ўнталиги эълон қилинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.