• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мардикорлар қўзғолонининг 104 йиллиги. Туркистонликларнинг Россия империясига қарши энг йирик исёнини эслаймиз

    Бундан 104 йил муқаддам – 1916 йилнинг июль ойида ўша пайти Россия империясига тегишли бўлган Туркистон ўлкаси тарихидаги энг йирик қўзғолон рўй берди. «Мардикорлар қўзғолони» номини олган бу воқеа Марказий Осиё давлатлари янги тарихидаги муҳим ва шу билан бирга яхши ўрганилмаган, эътиборсиз қолиб кетаётган воқеалардан бири ҳисобланади.

    Шу муносабат билан «Дарё» тарих фанлари доктори, профессор Доно Зияеванинг ушбу воқеаларга бағишланган мақоласини эълон қилади.

    Ер юзидаги 1,5 миллиард аҳолини, 38 давлатни  қамраб олган Биринчи жаҳон уруши инсоният бошига катта талафот етказди. Бу даврда Россия империяси мустамлакасига айлантирилган Туркистон ўлкасида ҳам уруш таъсирида ижтимоий-иқтисодий вазият ниҳоятда кескинлашиб кетди. Уруш бошланиши билан расмий доираларда бўлиб ўтган узоқ муҳокамаларда «Туркистон аҳолисига қурол бериш хавфли, бу қурол ҳукуматнинг ўзига қарши қаратилиши мумкин», деган хавф-хатар боис маҳаллий аҳолини  фронтга жалб этмасликка  қарор қабул қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо империя ҳукумати айнан шу баҳона билан ўлканинг бутун моддий ресурсларини фронт эҳтиёжлари учун аямай жалб этишга киришди. Ўлкадан фронтга ёрдам тариқасида бетўхтов маблағ, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар олиб кетила бошланди. Турли солиқ ва йиғинларнинг ҳажми ҳам кўтарилиб, омманинг аҳволи ниҳоятда оғирлашди.

    1913–1915 йилларда Туркистонда аҳолидан олинган барча солиқ, тўлов ва божлардан ўлка хазинасига тушадиган маблағлар 66 фоизга ортди. Боз устига, давлат томонидан жун, пахта, озиқ-овқат, саноат, ёқилғини сотиб олиш  нархлари   камайтириб борилди. Туркистонга ғалла етказиб бериш ҳам қисқариб кетди ва  1916 йилда нон (ғалла) тақчиллиги 22 миллион пудга етди. Ҳар томонлама таланган туб аҳоли қулоғигача қарзга ботиб, хонавайрон бўлди. 1916 йилги маълумотга кўра, деҳқонларнинг бўйнидаги қарзи ўз замонаси учун жуда катта маблағ — 156,7 миллион сўмни ташкил этган эди.

    Шундай қийинчиликларга қарамай, Туркистондаги маҳаллий аҳоли эркаклари фронтга кетган рус оилаларига уй-рўзғор ишлари ва хўжаликларида ҳам бепул ишлаб берар эди. Бу ҳам етмагандек, эркаклари урушга келган рус оилалари учун маҳаллий аҳолидан 100 минг рубль ҳисобида пул ҳам йиғиб олинган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Биринчи жаҳон уруши йилларида асир олинган 150 минг киши Туркистонга кўчириб келтирилиши иқтисодий ҳаётни янада  оғирлаштирди. Туркистон ҳудудида Болтиқбўйи, Польша ва бошқа жойлардан кўчириб  келтирилган 70 минг кишидан иборат  немислар, австрияликлар, венгрлар, поляклар, чехлар, латишлар, словаклар ва бошқа миллатлар жойлаштирилди.

    Шундай шароитда 1916 йилнинг 25 июнида Россия императори Николай II қабул қилган янги фармон эълон қилинди. Бу фармонга кўра, ўша пайтда Биринчи жаҳон урушида кетма-кет мағлубиятга учраб турган Россия империясининг фронторти ҳудудларига Туркистондаги 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган маҳаллий эркак аҳли мудофаа иншоотлари, истеҳкомлар қуриш учун сафарбар этилиши буюрилган эди.

    Фармоннинг амалга оширилиши, энг аввало, халқни ўз боқувчилари – рўзғорбошидан маҳрум этиб, унинг шусиз ҳам оғир аҳволини янада мушкуллаштириши шубҳасиз эди.

    Фармон ижросига зўравонлик билан киришилган биринчи кунларданоқ халқ унга қарши кескин бош кўтарди. 4 июлда Хўжандда бошланиб, бир неча кун ичида бутун ўлкани қамраб олган норозилик ғалаёнлари қисқа муддатда мустамлака ҳукуматга қарши оммавий халқ қўзғолонларига айланди. Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қўқон шаҳарларида қўзғолонлар шу қадар оммавий, умумхалқ тус олдики, айрим жойларда, масалан, Марғилонда  уларнинг иштирокчилари 25 минг кишигача бориб етди. Икки ҳафта ичида 150 та аҳоли пунктларида халқ ғалаёнлари кўтарилиб, полиция ва маъмурият билан кескин ва қонли тўқнашувлар бўлди.

    Қўзғолонлар мустамлака ҳукуматни саросимага солиб қўйди. Туркистонда 18 июль куни  ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Туркистондан ажралиб қолишдан хавфсираб, мустамлака ҳукумат бор куч ва имкониятларини ишга солди. Россиядан ва чегара ҳудудларидан кетма-кет ҳарбий кучлар етиб кела бошлади. Халқ ғалаёнлари соат сайин кескинлаша бошлагач, вазиятдан чиқиш учун 30 июль куни сафарбарликни 15-сентябрга қадар кечиктириш ҳақида император фармони эълон қилинди. 23 августда эса сафарбар қилинувчилар сони 250 минг кишидан 200 минг кишига камайтирилди. Халқни маҳаллий амалдорлар ва нуфузли кишилар қўллаб-қувватлашига йўл бермаслик учун элликбоши, оқсоқол, қозилар, диний уламолар (имом, муллалар), мударрислар ва талабалар сафарбарликдан озод қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Айни пайтда мустамлакачилар қўзғолонни ваҳшиёна бостириб, шафқатсиз ўч ола бошлади. Айниқса, Жиззах шаҳрида амалга оширилган ваҳшийликлар, оммавий қирғин катта талафотларга олиб келди. Шу билан бирга, Туркистон зиёлилари ўлкада содир этилаётган зўравонлик ва хунрезликлар ҳақида арз қилиб, Петербургга Давлат Думасига вакил жўнатади ва бу ҳолатга чек қўйишни талаб қилади. Мардикорликка маҳаллий аҳолининг зўрлик билан сафарбар қилиш ҳақидаги фармоннинг адолатсизлигини таъкидлаб, бундай ҳолатга чек қўйишни, аҳволни ўрганиш учун комиссия юборишни сўрашади.

    Россия Давлат Думаси томонидан Туркистондаги аҳвол билан бевосита танишиш учун депутатлардан иборат  махсус  комиссия жўнатилади. Депутатлар  10 кун давомида Жиззах, Қўқон, Андижон, Самарқанд каби шаҳарларда бўлиб, Мустафо Чўқаев таржимонлигида маҳаллий аҳоли билан юзма-юз, маъмурлар ва миршаблар иштирокисиз суҳбатлашди. Халқ содир бўлган воқеаларнинг сабаблари, тафсилот ва оқибатлари ҳақида рўйи-рост кўрсатма берди.

    Фармон ижроси мақсадида мардикорлар рўйхатини тузиш жараёнида мустамлака маъмурларининг порахўрлиги,  уларнинг киссасига пул солган бойларнинг ёш ўғиллари «Кекса» деган баҳона билан фронтдан озод қилиниб, 70 га чиққан камбағал мўйсафидалар 40 ёш йигит сифатида сафарбарликка олингангани, бойнинг бешта ўғли уйда қолдирилиб, камбағалнинг ёлғиз ёки касалманд ўғли, ўғли бўлмаса эри рўйхатга тиркалгани,  халқ ғалаёнлари ўта ваҳшиёна бостирилгани ҳақидаги маълумотлар депутатларни жунбушга келтирди. Бу маълумотлар Россия Давлат Думасида 1916 йил 16 ноябрда бўлиб ўтган ёпиқ мажлисда эълон қилинганда эса тўпланган депутатлар бу адолатсизликка қарши ўз туйғуларини жиловлай олмай, кескин норозилик билдирганликлари мажлис баённомасида очиқ эътироф этилди ва архивларда сақланиб қолди.

    Мажлис якунида Давлат Думаси депутатлари императорга бу ғайриқонуний фармон ва Туркистондаги маъмуриятнинг қилмишларига жавоб беришни сўраб, сўровнома жўнатди. Ғалаёнлар ваҳшийлик билан бостирилгач, ҳукумат 15 сентябрдан фармон ижросига киришди ва ўлкадан 123 300 киши мардикорликка сафарбар этилди.

    Бундай шароитда Туркистон маърифатпарварлари узоқ совуқ юртларга номаълум муддатга зўрлаб олиб кетилаётган халқ азобларини енгиллатишга уриниб, махсус қўмиталар тузди. Бу қўмиталар фаолияти натижасида сафарбар этилаётганларга ҳалол овқат тайёрлаш учун ошпаз, ибодат учун имом, мактублар ёзиш учун мирзалар бириктирилди, иссиқ кийимлар тўпланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сафарбар этилганларнинг жуда кўпчилиги меҳнатга яроқсиз бўлса-да, улар  мажбуран жўнатилган эди. Улардан энг оғир ишларда, арзимаган ҳақ эвазига фойдаландилар. Россиянинг қаҳратон қиш иқлимида уст-боши юпун, қорни оч, соғлиғи оғирлашган, оддий ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум мардикорлар оғир жисмоний меҳнатдан, тиббий ёрдам, зарур шароит йўқлиги туфайли ёппасига касалланиб, очликдан, совуқдан азоб чекди.

    Уларнинг шикоят ва арз-додларга тўла мактубларида қайд этишича, «ишга олинганларга қаттиқ турма режими ўрнатилган. Қариндошлар билан учраштирилмаган, арзимас гуноҳ учун калтакланган, улар доимий суръатда соқчилар назоратида бўлган. Ишчилар ҳаёт шароитлари чидаб бўлмас даражада оғир бўлиб, улар захда, сувда туриб ишлаган. Ётоқлар захлиги боис, ишчилар сурункали оғриб,  бод (ревматизм) каби касалликлар билан оғир хасталанган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмаган, чарчаш ёки бетобликдан ҳасрат қилганлар эса калтакланиб, ҳақоратланар, энг оғир жазо  берилар эди».

    Буларнинг бари мустамлакачилик зулми, Биринчи жаҳон уруши ва мардикорликка сафарбарлик ҳақидаги император Николай II нинг фармони ижросининг Туркистон аҳолиси бошига солган кулфатларнинг аянчли натижаси эди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    29.07.2020, 14:30   Изоҳ (0)   146127
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.