Енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи мазкур дивизион чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.
«24 октябрь куни ўз тақдиримни ҳал қилиш имконияти бўлади. Ўртага узоқ йиллар давомида ишлаган барча нарсам тикилган.
Ўз оилам ва ватаним шарафини муносиб ҳимоя қилишга сўз бераман», — дейди Гэтжи.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 24 октябрида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи UFC 254 мусобақасида ўзаро баҳс юритади.
Изоҳ (0)