Енгил вазн тоифасида иштирок этувчи россиялик яккакурашчи Ислом Махачев 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган UFC 254 мусобақасида октагонга қайтади.
Бу ҳақда унинг менежери Али Абдулазиз маълум қилди.
«Ислом Махачев ҳам Ҳабиб иштирок этадиган кардда жанг қилади», — дейди Абдулазиз.
Россиялик яккакурашчининг рақиби ким бўлиши ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, UFC 254 мусобақасининг асосий жанги енгил вазн чемпионлик камари учун Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади. Мусобақа қаерда ўтказилиши расман тасдиқланмади. Айрим хабарларга кўра, UFC кечасига Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли» мезбонлик қилади.
28 ёшли Махачев кетма-кет олти жангдан буён мағлуб бўлмай келмоқда ва UFC енгил вазн дивизионида 11-ўринда бормоқда.
Ислом MMA’да 19 жанг ўтказиб, уларнинг 18 тасида ғалаба қозонган (10 та муддатидан аввал) ва бир бор мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)