Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
«Октябрда — Гэтжи, апрелда эса — Сен-Пьер», — дея ёзади Ҳабиб UFC шарҳловчиси Жо Роганнинг постига изоҳ қолдириб.
Тахминларга кўра, апрель ойидаги жанг Ҳабиб учун сўнгиси бўлади. Нурмагомедов 30-0 рекордидан сўнг фаолиятини якунламоқчи. Ҳозирда россиялик яккакурашчида 28 та ғалаба мавжуд.
Аввалроқ UFC президенти Дэйна Уайт Нурмагомедовнинг Сен-Пьерга қарши кечадиган сўнгги жанги борасидаги музокараларга киришишга тайёр эканини айтганди.
Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни UFC 254 мусобақасида бўлиб ўтади.
Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Жетжи иштирокидаги барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилинг (кўриш).
Изоҳ (0)