«Аталанта» ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский А Серия доирасида ўтказилган «Парма»га қарши ўйинда (2:1) ўз номига гол ёздириб қўйди.
27 ёшли ярим ҳимоячи учрашувнинг 70-дақиқасида жарима зарбасидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Бу украиналик футболчи учун 2020 йил ҳисобида жарима зарбасидан урилган 5-гол бўлди. Бу Европа кучли бешлик чемпионатлари орасида энг яхши натижа ҳисобланади.
Маълумот учун, Малиновский ушбу мавсумда Италия чемпионатида 33 та ўйинда 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Русланнинг «Аталанта» билан шартномаси 2024 йил ёзида якунига етади. Трансфермарк портали унинг трансферини 11 миллион еврога баҳолаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)