«Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини Москванинг «Спартак» клубида давом эттиради, дея хабар қилмоқда Sport24 журналисти Максим Алланазаров.

Фото: Twitter

«Спартак» ўзбекистонлик футболчи учун 2 миллион евро сарфлайди. Худди шунча миқдордаги пулни ЦСКА ҳам таклиф қилган, бироқ «қизил-оқлар» футболчи учун курашда устун чиққан.

Таъкидланишича, «Спартак» Ўрунов трансфери ҳақида шу ҳафта расман маълум қилади.

Алланазаровнинг таъкидлашича, Остонда коронавирус аниқланган ва келишув амалга ошиши учун унинг соғайиши кутилмоқда.

«Уфа» Остон Ўруновни 2020 йилнинг февраль ойида ўз сафига қўшиб олган. Ўрунов Россия Премьер Лигасида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка олди.

Остон Ўрунов ижросидаги супер дриблинглар ва финтларни томоша қилинг (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!