• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нодира Қодированинг Анқарадаги сирли ўлими Туркияда яна эсга олинди

    2019 йил 23 сентябрда Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг Анқарадаги уйида вафот этган Нодира Қодирова иши ва прокуратуранинг гумонланувчини судга тортмаслик тўғрисидаги қарори 24 июль куни Уналнинг Авлиё София масжидидаги намоздан сўнг қолдирган твити туфайли яна кун тартибига чиқди.

    Авлиё Софияни янгидан масжид сифатида очилиши доирасида бўлиб ўтган Жума намозида қатнашган Унал масжиднинг таклиф қилинган меҳмонларгина кириши мумкин бўлган ички қисмида тушган фотосуратини илова қилган ҳолда «Авлиё София масжидидамиз. Буни насиб айлаган Аллоҳга шукрлар бўлсин. Раис (Эрдўғон) бошчилигидаги меҳнати синган барчадан Аллоҳ рози бўлсин. #Juma муборак бўлсин», дея Twitter’да ёзув қолдирган.

    https://twitter.com/SIRIN_UNAL/status/1286592442138013697

    Уналнинг бу твитига журналистлар, адвокатлар, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва бошқа фойдаланувчилар #NadirayaNeOldu (Нодирага нима бўлди?) ҳештеги билан жавоблар ёзишди.

    Уналнинг жума куни кечқурун ёзган ушбу твити остига ёзилган изоҳлар сони 20 мингдан ошди. 5 мингдан ортиқ киши эса мазкур ҳештег билан ретвит қилди. Натижада #NadirayaNeOldu ҳештеги Twitter’даги трендлардан бирига айланди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири эса кескин руҳда «Қотилларнинг дуоси қабул бўлмайди», дея изоҳ қолдирган.

    «Ҳисоб бермагунча сўрашда давом этамиз! Нодира Қодирова Ширин Уналнинг уйида ўлик ҳолда топилди, барча шубҳаларга қарамай, самарали тергов ўтказиш ўрнига гумонланувчини жиноий жавобгарликка тортмаслик тўғрисида қарор қилинди. Жим бўлиб қолаётганимиз йўқ, адолатнинг этагини қўйиб юбормаймиз!», — деган бошқа бир фойдаланувчи.

    «Авлиё София муҳожир бир аёл-ишчининг депутатнинг уйида тағин айнан ўша депутатнинг қуролидан ўқ узилиши натижасида ўлим топганини ҳам пардалай оладими?», — дея савол қўйилган яна бир твитда.

    «Масжидга борганинг билан қилган ишларингни яшира олмайсан. Аллоҳ билиб турибди», — деган бошқа бир фойдаланувчи.

    «Авлиё Софияда фақатгина мозаикалар эмас, жиноят ва гуноҳлар ҳам пардаланди», — деган яна бири.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик 23 яшар қиз Нодира Қодирова Туркиянинг Анқара шаҳрида депутат Ширин Уналнинг уйида вафот этган эди. Президент Ражаб Тоййип Эрдўғоннинг «Адолат ва тараққиёт» партиясидан Миллат мажлиси депутатлигига сайланган Ширин Уналнинг уйида хизматчи бўлиб ишлаган Қодирова вафоти бўйича тергов ҳаракатлари 5 ойдан ортиқ вақт давом этган.

    Воқеа юз берган илк дақиқаларданоқ Ширин Унал ва унинг оиласи Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилганини таъкидлаб келмоқда. Бу орада у марҳумни психлогик жиҳатдан носоғломга, шунингдек, тарбияси бузуққа чиқаришга уринди. Қодированинг оила аъзолари, жумладан, воқеа юз берган вақтда Анқарада бўлган акаси Муҳаммадали Қодиров эса синглиси ўз жонига қасд қилмагани, балки ўлдирилганини айтмоқда. Тергов хулосаларида қайд этилишича, Қодированинг ўлимида ишлатилган Баретта русумидаги қуролда бармоқ излари аниқланмаган.

    26.07.2020, 19:30   Изоҳ (0)   126007
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун 304 та мобил гуруҳ фаолият олиб бормоқда

    26.07.2020, 18:23

    Азиз Абдуҳакимов Самарқандда 33 ёшли магистрантнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлганини айтди. У саккиз кун иситмалаб, уйида ёрдам кутган

    26.07.2020, 18:12

    Фарғонада карантинда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини асоссиз оширган 221 нафар тадбиркорга чора кўрилди

    26.07.2020, 18:09

    Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ота-онаси бир марта бозорга бориб, коронавирус юқтириб олганини маълум қилди

    26.07.2020, 17:42

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 11 мингдан ошди

    26.07.2020, 17:27

    Тошкентда етти соат ичида яна 126 кишида коронавирус тасдиқланди

    26.07.2020, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.