Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Буюк Британиянинг Goal нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиб, Премьер Лига жорий мавсуми рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Мазкур рамзий терма жамоадан чемпион «Ливерпуль»нинг етти нафар футболчиси ўрин олди. Шунингдек, «Лестер»дан икки нафар ва Манчестер жамоаларидан бир нафардан ўйинчи таркибдан жой олди.

Премьер Лига 2019/20 йилги мавсумдаги энг чиройли голларни томоша қилинг (видео)

Goal муштарийлари талқинига кўра Премьер Лига рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Алиссон («Ливерпуль»);

Ҳимоячилар: Чоғлар Сўюнжу («Лестер»), Виржил ван Дейк, Эндрю Робертсон, Трент Александер-Арнольд (барчаси «Ливерпуль»);

Ярим ҳимоячилар: Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»);

Ҳужумчилар: Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ (иккиси «Ливерпуль»), Жейми Варди («Лестер»).

Фото: Goal

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар