Тошкент вақти билан 26 июль тонгида Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да UFC навбатдаги мусобақани ўтказди.
UFC on ESPN 14 кечасининг асосий жанги ўрта вазн тоифасининг собиқ чемпиони Роберт Уиттакер (22-5) ва Даррен Тилл (18-3-1) ўртасида кечди. Тўлиқ давом этган жанг якунларига кўра ҳакамлар Роберт Уиттакернинг 48-47, 48-47, 48-47 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.
Асосий карднинг қолган жанглари натижалари билан танишинг:
Антонио Рожерио Ногейра (23-10) Маурисио Руага (27-11-1) ҳакамларнинг алоҳида қарорига кўра ютқазди (28-29, 29-28, 28-29);
Фабрисио Вердум (24-9-1) 1-раунддаёқ сабмишен орқали Александр Густафссонни (18-7) таслим қилди;
Карла Эспарза (18-6) Марина Родригес (12-1-2) устидан ҳакамларнинг алоҳида қарорига кўра (28-29, 29-28, 30-27) ғалаба қозонди;
Пол Крейг (13-4-1) Гажимурод Антигулов (20-7) устидан 1-раунддаёқ сабмишен орқали ғалаба қозонди;
Алекс Оливейра (21-8-1) Петер Соботта (17-7-1) устидан ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳосига кўра (30-27, 30-27, 30-27) ғалабага эришди.
Ҳамзат Чимаев (8-0) Рис Маккини (10-2-1) 1-раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб этди.
Шу ва қолган барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилинг (Жанг видеолари)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)