«Ўзгидромет» 26 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Хабарга кўра, дам олиш куни бутун мамлакат ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади. Қайд этилишича, бу ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир.
Изоҳ (0)