• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирус қурбони бўлган тиббиёт ва ички ишлар ходимлари «Жасорат» медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон Президентининг «Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ бир гуруҳ шифокорлар, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва бошқа соҳа ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

    Алишер Уралов.

    Алишер Уралов.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Мукофотланганлар қаторида коронавирусга қарши курашда ва хизмат вақтида касаллик юқтириб олиб, унинг асоратларидан вафот этган шифокорлар ва ички ишлар ходимлари ҳам бор. Ўлимидан сўнг 6 киши «Жасорат» медали билан тақдирланди, улардан 4 нафари тиббиёт ходими, 2 нафари эса ички ишлар органлари ходимидир. Ушбу фуқароларнинг 4 нафари коронавирус юқтириб олгач, вафот этгани ҳақида аввалроқ хабарлар берилган.

    «Жасорат» медали билан мокофотланганлар қаторидан Ўртасаройдаги карантин зонасида касалланиб вафот этган марҳум шифокор Алишер Уралов ҳам ўрин олди. У Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги марказий поликлиникада ултратовуш ташхиси шифокори бўлиб ишлаган.

    Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасининг ходими Алишер Уралов Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказида хизмат олиб бориш жараёнида коронавирус билан касалланиб вафот этганди. Алишер Уралов Ўзбекистондаги коронавируснинг 21-қурбони бўлганди.

    Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шифокорнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг оиласига ҳамдардлик билдирганди. Шунингдек, марҳум шифокорнинг оиласига 250 миллион сўм компенсация тўланганди.

    Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Тўхтаева ҳам «Жасорат» медалига муносиб деб топилди. Олмазор тумани «Мирзо Ғолиб» маҳалласида жойлашган 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Тўхтаева ҳам коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.

    Феруза Тўхтаева.

    Феруза Тўхтаева.
    Фото: Олмазор тумани ҳокимлиги / Facebook

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 60 ёшли Феруза Тўхтаевада 8 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган. ССВ ҳамширанинг вафот этганини 20 июль куни маълум қилган. Бу ССВ статистикаси бўйича 88-ўлим ҳолати бўлган.

    Ички ишлар тизимидаги коронавирус қурбонларидан бири — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари, майор Аълохон Шомаҳмудов «Жасорат» медалига муносиб кўрилди.

    Аълохон Шомаҳмудов.

    Аълохон Шомаҳмудов.
    Фото: ИИВ матбуот хизмати

    Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати 13 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Аълохон Абзалович Шомаҳмудовнинг вафот этганини эълон қилди. «Дарё» манбаси мазкур ходим коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганини тасдиқлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ИИББ майорининг вафоти ҳақида 16 июль куни расмий маълумот берди. У коронавирус оқибатида Ўзбекистонда вафот этган 70-бемор бўлди.

    Коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмган Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи Шавкат Нафасов ҳам «Жасорат» медали билан тақдирланганлар қаторига кирди.

    Шавкат Нафасов.

    Шавкат Нафасов.
    Фото: ИИВ матбуот хизмати

    Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан 14 июль куни ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Носирович Нафасовнинг вафоти муносабати билан таъзия эълон қилинди. «Дарё» манбаси мазкур ходимнинг ҳам коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганини тасдиқлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Шавкат Нафасовнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақида 16 июль куни хабар берди. ИИВ подполковнигининг вафоти Ўзбекистонда коронавирус оқибатида юзага келган 71-ўлим бўлди.

    Шунингдек, фармонга мувофиқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, марҳум Ҳамроқулов Ботир Жабборович ҳам «Жасорат» медали билан мукофотланди. Унинг ўлими сабаби ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Жиззахда ҳозиргача 72 ва 70 ёшли эр-хотин ҳамда 28 ёшли аёлнинг коронавирус асоратларидан вафот этгани ҳақида хабар берилган.

    «Жасорат» медали билан тақдирланганларнинг яна бири Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси Зулфия Жуманиёзова бўлиб, унинг фамилияси фармонда Джуманиязова деб кўрсатилган. Унинг ўлими ҳақида ҳам расмий хабарлар йўқ. Аммо Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков 23 июлдаги брифингда Қорақалпоғистонда бир ҳафта олдин бир шифокор ва бир ҳамшира коронавирусга чалиниб вафот этганини маълум қилди. ССВ ҳозиргача Қорақалпоғистонда бир эркак ва бир аёлнинг вафоти ҳақида хабар берган, аммо ўтган ҳафтада эмас. Қорақалпоғистонда коронавируснинг биринчи қурбони Нукус шаҳрида яшовчи 56 ёшли З.Д. исмли аёл эди. Унинг исм-шарфининг бош ҳарфлари қорақалпоғистонлик ҳамширанинг исм-фамилиясининг бош ҳарфларига тўғри келмоқда. Аммо ССВ хабарида З.Д.да коронавирус аломатлари кузатилса ҳам, у ҳеч кимга хабар қилмай, 6 кун давомида уйда даволанишга урингани ёзилганди.

    Қайд этиш жоизки, коронавирус асоратларидан вафот этган бошқа шифокорлар ва ички ишлар органлари ходимлари ҳам бор. Улар мукофотланганлар орасида йўқ. Хусусан, Сирдарё вилоятида коронавирусдан вафот этган илк бемор ҳам 69 ёшли тиббиёт ходими бўлган. Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда яна бир шифокор коронавирус қурбонига айланганини Нурмат Отабеков тасдиқлаганди.

    Шу билан бирга, Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ подполковниги Абдулазиз Тошев, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси, подполковник Зойир Сайдалиев ҳам коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган.

    24.07.2020, 01:32   Изоҳ (0)   82420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 23 июль куни 489 кишида коронавирус аниқланди. Икки эркак ва икки аёл вафот этди

    24.07.2020, 00:19

    Тошкентда яна 96 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 868 нафарга етди

    24.07.2020, 00:00

    Қашқадарёда коронавирусга чалинган 64 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди. Бу вилоятдаги учинчи ўлим ҳолати

    23.07.2020, 23:51

    Тошкентда коронавирусга чалинган 54 ёшли аёл вафот этди

    23.07.2020, 23:46

    Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатади

    23.07.2020, 23:45

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашдаги фидойилиги учун мукофотланганлар рўйхати эълон қилинди

    23.07.2020, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.