Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев 2020 йилнинг 24 июль куни оламдан ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Даулет Толибаев.

Даулет Толибаев.
Фото: ЎзА

Қайд этилишича, Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай бемор вафот этган.

Даулет Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан, Қорақалпоғистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган эди.

Шу тариқа Даурен Толибоев «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус асоратларидан вафот этган 110-беморга айланди. ССВ статистикаси бўйича 24 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, 104 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Шу тариқа «Дарё» ҳисоби бўйича Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари вафот этди. ССВ ҳозирча икки нафар беморнинг ўлими юзасидан расмий ахборот бергани йўқ.

Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 22 июлда Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари Ҳакимбай Халимов 66 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. Бироқ ССВ томонидан ушбу ҳолатлар ҳақида айни вақтгача ахборот берилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар