«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши жавоб ўйинидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қандай қилиб «Манчестер Сити»дан ўта оламизми ёки йўқ деб ўйламаслигим мумкин? Кейинги босқичга ўтиш учун сўнгги сонияларгача курашамиз. Жамоамиз бироз дам олиши керак, чунки мавсумнинг сўнгги қисми қийин кечди. Таътил ҳақида эмас, балки ҳордиқ чиқариш ҳақида гапиряпман. Бироз дам олишимиз керак», — дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» — «Реал» учрашуви Манчестердаги «Etihad» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 7 август куни, Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи учрашувида «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
19 июль куни Испанияда 2019/2020 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди. Мавсум натижаларига кўра «Реал» «Барселона»ни 5 очкога ортда қолдириб, 2016/17 йилги мавсумдан кейин илк бор чемпионликни қўлга киритди.
Изоҳ (0)