Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг маслаҳатчиси Ўлжас Худайбергенев мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг коронавирус ва пневмония билан касалланганлар статистикасини бирлаштириш ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди. У мазкур қарорнинг қабул қилиниш сабаблари ва мамлакатда касалланганларнинг реал сони қанча эканини таҳлил қилишга уринган, деб ёзмоқда «Liter.kz».

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

«Ҳозирда мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 67 минг нафарни ташкил қилмоқда (Худайбергенев бу борадаги постини Facebook’даги саҳифасига 17 июлда жойлаштирган, ҳозир ушбу фикрлар ўчиб кетган), пневмония билан касалланганлар эса тахминан 234 минг нафар (1 январдан 15 июлгача бўлган оралиқда), пневмониянинг ўртача ўсиб бориши ҳисоблаб чиқилса тахминан 163 мингта ҳолат бўлиши мумкин. Якунда 67 мингга 163 мингни қўшамиз ва камида 230 минг нафар қозоғистонликнинг коронавирус билан касалланган бўлиб чиқмоқда. Ўртача ўсишни эмас балки реал кўрсаткични ҳисоблаб чиқилса, пневмония билан касалланганлар 230 минг эмас, тузалганлар билан қўшиб ҳисоблаганда 301 минг нафарни ташкил қилади», — деб ёзган Худайбергенев.

Скриншот: «Liter.kz»

Скриншот: «Liter.kz»

Тўқаев масалаҳатчиси коронавируснинг симптомсиз шакли билан касалланган ва уйда даволанган беморларни ҳам ҳисоб-китоб қилди. Шу тариқа у тахминан 2 миллионга яқин қозоғистонликнинг COVID-19 билан касалланган бўлиши мумкинлигини ёзган.

«Уйда касалликдан тузалганларнинг сони қанча экани ҳеч кимга маълум эмас. Касалхоналарга фақат касаллик аломатлари кузатилган беморларнинг 85 фоиз қисми мурожаат қилгани ҳисобга олинса, тахминан 2 миллион нафар фуқаро касалликка чалингани маълум бўлади. Адашаётган бўлишим мумкин, лекин энг муҳими энди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус эпидемиясига тўғри муносабатда бўлмоқда», — деган амалдор.

Шунингдек, у эпидемия даври давомида Қозоғистонда қанча одам инфекция асоратлари оқибатида вафот этган бўлиши мумкинлигини ҳам ҳисоблаб чиққан.

«Ҳозир (17 июлда) коронавирусдан ўлганлар сони 464 нафарни ташкил қилмоқда. Пневмония оқибатида 1 январдан 15 июлгача бўлган давр оралиғида вафот этганлар сони эса — 3 327 нафар. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 1,75 бараварга кўп, 2019 йилда 1896 киши пневмониядан вафот этган. Бундан келиб чиқадики, коронавирусдан вафот этганлар сони камида 1895 нафар, кўпи билан эса 3791 нафар. Коронавирусдан касалхоналарда даволанган, аммо бошқа касалликдан вафот этганлар (ўткир юрак етишмовчилиги, инсульт, инфаркт ва бошқа) қўшиб ҳисоблаганда, яъни қариндошлари дафн қилиш учун баҳоналар ўйлаб топиб, пора берган марҳумларни қўшиб ҳисоблаганда қурбонлар сони яна кўплиги ойдинлашади», — деган у.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой коронавирус ҳамда пневмония билан касалланганлар статистикасини бирлаштириш ушбу касалликларни юқтириб олиш билан боғлиқ вазиятни тўғри прогноз қилиш, зарур ресурслардан, хусусан, тиббиёт ходимлари, койкалар, тиббиёт ускунлалари, дори воситаларидан холис тарзда фойдаланиш, шунингдек, статитистика шаффофлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

Қозоғистонда 19 июль ҳолатига кўра 70 339 та касалланиш ҳолати қайд этилган, 43 029 нафар бемор касалликдан тузалган, 375 киши инфекция асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар