• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ислом Европада. Мусулмон Испаниясига асос солган Гвадалет жанги ҳақида

    711 йил 19 июль куни Гвадалет шаҳрида Тариқ ибн Зиёд бошлиқ ислом қўшини вестготлар ҳукмдори Родриго қўшини устидан ғалаба қозонди ва Испанияга ислом кириб келиши бошланди, шунингдек, Вестготлар қироллиги барҳам топди. «Дарё» ушбу тарихий воқеа ҳамда исломнинг Пиреней яриморолига кириб келиши ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ислом давлати

    VII аср. Яқин Шарқ. Ўша даврнинг икки буюк империяси, Византия ва Эрон заифлашиб бораётган даврлар. Араб яриморолида, бугунги Саудия Арабистони ҳудудида, аниқроғи Макка шаҳрида дунёни бутунлай ўзгартириб юборган оламшумул воқеа юз бермоқда эди. Арабларнинг ўзлари эса ўша пайтда дунёни ўзгартириш имкони ўзларига берилганидан бехабар эди. Бунга эса фақат пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бошлиқ оз сонли мусулмонларгина ишонган эди.

    Қисқа фурсат ичида 628–634 йиллар давомида араб ярим ороли эгалланди ва эндиги юришлар Эрон ва Румга қаратилди. 634–638 йиллар оралиғида Сурия, 636–642 йиллар давомида Месопотамия (Ироқ), 638–643 йиллар давомида Миср, 644 йилда Триполитания, Кирениак ва Ливиянинг қолган ҳудудлари, 642–650 йиллар давомида Эрон ҳудудлари ва 680 йилда бугунги Жазоир ҳудудлари эгалланди.

    Вестготлар Ҳиспанияси

    Буюк кўчишлар даврида бугунги Испания ҳудуди германларнинг вестгот қабиласи томонидан эгалланди ва у ерларда 418 йилда Вестготлар қироллиги ташкил этилди. Шимолдаги басклар, астурлар мустақил, қирғоқ ҳудудлари эса Рим империяси мулки бўлиб қолди. Рим республикаси ва империяси даврида Рим Ҳиспанияси деб аталган ҳудудлар эндиликда Вестготлар Ҳиспанияси деб атала бошлади.

    VII аср охирига келиб Вестготлар қироллиги инқирозга юз тута бошлади. Вабо ва очлик сабабли вестготларнинг тўртдан уч қисм аҳолиси қирилиб кетди. Бу эса ўз навбатида демографик инқирозни келтириб чиқарди. Шунингдек, шимолдан франклар, жанубдан эса мусулмонлар ҳужум қилиб туриши ҳам қиролликни заифлаштирди. Бундан ташқари, қиролликдаги тахт учун курашлар давлатнинг ниҳоясини яқинлаштирди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    710 йилда қирол Витиса вафот эди. Унинг ўрнига вестготлар аристократияси Родригони қирол деб эълон қилди. Шу пайтда бошқа бир гуруҳ зиёлилар Агилла II ни қирол деб эълон қилди. У асосан шимолий ҳудудларда ҳукмрон эди. Шундай қилиб Вестготлар қироллиги фуқаролик уруши ёқасига келиб қолди. Бундай тушкунликдан мусулмонлар фойдаланмасликлари мумкин эмас эди.

    Мусулмонлар Шимолий Африкада

    Шимолий Африкадаги Византия ҳудудларини фатҳ қилиш 669 йилда энг ёш саҳобалардан бўлган Уқба ибн Нафи Ал Фиҳри (р.а) қўмондонлигида бошланди. 670 йилда у бугунги Марокаш ҳудудларини эгаллади. Аммо маҳаллий барбарларнинг қўзғалонлари натижасида мусулмонлар Ливияга чекинишга мажбур бўлди. Косаила бошчилигидаги барбарлар Ифриқия пойтахти Каируан шаҳрини ҳам эгаллади. Аммо бу ҳудудлар тезда қайтариб олинди. Карфаген шаҳри 697 йилда эгалланди. Шимолий Африканинг тўлиқ эгалланиши 705 йилда Тангер шаҳрининг эгалланиши билан ниҳоясига етди.

    710 йилда вестготлар ва византияликлар ўртасида баҳсли ҳудуд бўлган Сеута эгалланди. Бу пайтга келиб шаҳар вестготларга қарашли эди. 710 йилнинг июль ойида Тариқ ибн Зиёд Тариф ибн Малик бошлиқ 400 кишини Пиреней яриморолига юборди. Шу йили Тарифа ороли эгалланди. Орол Тариф ибн Малик шарафига Тарифа деб номланди. Испан тарихчилари берган маълумотларга кўра, ушбу жангда Сеута графи Юлиан арабларга йўл кўрсатувчилик қилган. Баъзи афсоналарга кўра, Юлианнинг қизи Родриго томонидан зўрланган ва бунга жавобан Юлиан араблар билан ҳамкорлик қилган. Аммо бу маълумот тасдиқланмаган.

    Шунингдек, Родригога қарши бўлган зодагонларнинг бир қисми ҳам араблар билан ҳамкорлик қилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам испан муаллифлари томонидан илгари сурилади. Ўша пайтларда Пиреней яриморолида истиқомат қилган яҳудийлар ҳам мусулмонларга ёрдам берган. Чунки, яҳудийлар 617 йилда вестготлар томонидан мажбуран уларнинг динига ўтказилган. Шунингдек, вестготлар қонунчилиги яҳудийларга нисбатан тазйиқларни ҳам кучайтириб юборган (Les Juifs dans l'Espagne chrétienne avant 1492, Béatrice Leroy, Albin Michel, 1993).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мусулмонларга кўрсатган ёрдами туфайли 1492 йилдан кейин Испания насронийлар тарафидан қайта эгаллангач, кўплаб яҳудийлар Пиреней яриморолидан сургун қилинган ва уларга Усмонли давлати бошпана берган.

    Гвадалет жанги

    Танжер ноиби Тариқ Ибн Зиёд 711 йил 30 апрель куни Пиреней яриморолига қадам қўйди. У кечиб ўтган бўғоз бугун ҳам унинг шарафига Гибралтар деб аталади. Арабчада Жабар ал Тариқ, яъни Тариқ тоғи маъносини берувчи бу атама Гибралтар шаклига ўзгарган. Гибралтар қоясига ўрнашган Тариқ Андалузия фатҳини шу ердан туриб амалга ошира бошлади. Қирғоққа чиққандан кейин Тариқ барча кемаларни ёқиб юборди ва қуйидаги машҳур нутқини айтди: «Эй одамлар, қочиш қаерда? Сизнинг орқангизда денгиз ва олдингизда душманингиз, сизда фақат Аллоҳга бўлган иймон ва сабр бор».

    Уммавийлар қўшини Андалузиянинг жанубига ўрнашди ва вестготлар билан ҳал қилувчи жанг 711 йил 19 июль куни бўлиб ўтди (Claudio Sánchez-Albornoz, Orígenes de la Nación Española : Estudios Críticos sobre la Historia del Reino de Asturias, t. I, Oviedo, Instituto de Estudios Asturianos, 1972).

    Ушбу жанг тарихда Гвадалет жанги деб номланди. Жанг Гвадалет дарёси бўйида бўлгани учун ҳам шу ном билан аталди. Араблар Андалузияга қадам қўйган пайтда қирол Родриго шимолда баскларга қарши урушда эди. Бу хабарни эшитиб Толедага қайтиб келди ва 33 минглик қўшин билан мусулмонларга қарши йўлга отланди. Мусулмонлар қўшини етти мингтани ташкил қиларди (Pierre Guichard, Al-Andalus, 711-1492 : Une histoire de l'Espagne musulmane, Hachette Littératures, coll. « Pluriel », 2000, 269 p. p 22). Унга кейинчалик Ифриқия волийси Муса ибн Нусайр юборган беш минг кишилик қўшин келиб қўшилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мусулмонлар шиддатли ҳужумлар қилиб тезлик билан чекиниш тактикасини қўллади. Бу вестготларга ҳаракат қилишга қийинчилик туғдирди. Мусулмон қўшининг асосий қисмини ташкил қилган отлиқ қисм вестготларга қарши кучли зарба бериб, кўплаб йўқотишларга дучор қилди. Жангда қирол Родриго ҳам вафот этди.

    Жанг оқибатлари

    Ушбу жангдаги ғалаба мусулмонларга Андалузия эшикларини очди. Жангдан сўнг мусулмонлар жуда тезлик билан илдамлаб борди. Бунинг эса бир нечта сабаблари бор эди. Фуқаролар уруши ва Пиреней яриморолининг очлик ва касалликдан силласи қуриган, сиёсий барқарорлик истаган катта қисм аҳолиси, хусусан, христиан ҳукмдорлари томонидан эзилган яҳудийларнинг мусулмонлар билан ҳамкорлик қилишлари уларнинг тез ҳаракат қилишларига имкон берди.

    Вестготлар янги қиролни тайинлашга улгурмасларидан араблар эгаллаб олди. Гвадалет жангидан бир неча ой ўтиб, вестготлар пойтахти Толедо эгалланди ва бу Испанияда вестготлар қироллигига ниҳоя ясади. 714 йилда Муса ибн Нусайр 18 минг кишилик, асосан араблардан ташкил топган қўшин билан Алғасира қирғоқларига келиб тушди ва Сарагосани эгаллади.

    Икки қўмондон Пиреней яриморолининг катта қисмини эгаллади ва энди бу ер Уммавийлар ҳукми остидаги Андалус вилоятига айланди. Қочиб қутулган вестгот зодагонлари шимолга астурлар ҳузурига борди ва 722 йилдан 1492 йилгача давом этган Реконкистанинг тарғиботчисига айландилар. Мусулмонлар эса саккиз аср давомида Пиреней яриморолининг шимолий қисмидан бошқа ҳудудларини идора этди.

    Қизиқ факт

    Тарихчи Жосеф Презнинг таъкидлашича, «711 йилги қўшин асосан шимолий африкалик барбарлардан ташкил топган эди. Уларнинг орасида араблар жуда камчиликни ташкил қилган. Шу сабабли испанияликлар мусулмонлар ҳукмронлиги ҳақида гапирганда араблар эмас, балки маврлар, яъни мағрибликлар дея тилга оладилар» (Joseph Pérez, Histoire de l'Espagne, Paris, A. Fayard, 1996, 921 p. p. 34).

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    19.07.2020, 11:03   Изоҳ (0)   85045
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Елизавета II Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Том Мурни рицарь этиб тайинлади. У шифокорлар учун 30 млн фунт хайрия йиққан

    19.07.2020, 08:03

    АҚШда фуқаро коронавирусдан ҳам хавфли бўлган қора ўлатга чалингани аниқланди

    19.07.2020, 07:02

    Коронавирусни ҳидидан билувчи итлар, 9 кундан буён вируссиз яшаётган Пекин, кўча театрлари. Ҳафта суратлари

    18.07.2020, 23:16

    Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 1808 кишида, Тожикистонда эса 45 кишида коронавирус аниқланди

    18.07.2020, 22:50

    Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида коронавирусдан 73 киши вафот этди, яна 1264 кишида коронавирус аниқланди

    18.07.2020, 22:21

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони яна ошмоқда. Жанубий Кореяда касалланганлар 13 711 нафарга етди

    18.07.2020, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.