Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чоралар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида фуқароларни қабул қилиш 2020 йил 14 июлдан 2020 йил 1 августгача вақтинча тўхтатилади, дея хабар қилган вазирлик ахборот хизмати.

Фото: «Дарё»

Хабарда фуқароларга ўта шошилинч ҳолатларда қуйидаги алоқа рақамлари ва электрон манзилларга мурожаат қилиш тавсия этилган:

— фуқаролик, легализация ва бошқа масалалар бўйича:

телефон: +998 (71) 233-36-03, электрон почта: «legalization@mfa.uz».

— виза масалалари бўйича:

телефон: +998 (71) 236-27-07, электрон почта: «visa@mfa.uz».

— паспорт расмийлаштириш масаласи бўйича:

телефон: +998 (71) 233-45-01, электрон почта: «passport@mfa.uz».

— жисмоний ва юридик шахсларнинг бошқа масалалари юзасидан мурожаатлари бўйича:

телефон: +998 (71) 233-28-28, «Call марказ» — 1164, электрон почта: «murojaat@mfa.uz».