• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бугунги куннинг бошланиши. 14 июль – Францияда Бастилия қалъаси қулаган ва инқилоб бошланган кун

    1789 йил 14 июль куни парижлик қўзғолончилар Франциядаги мутлақ монархиянинг рамзи Бастилия қамоқхонасини эгаллаб олди. Айнан шу воқеадан сўнг Буюк француз инқилоби бошланди. Бу инқилобдан дунёнинг янги тарихи, либерализм, демократия ва замонавий давлатлар, институтлар, умуминсоний қадриятлар бошланади: Францияда юзага келган бу ғоялар, бу институтлар кейинчалик бутун дунёга ёйилиб, бугунги дунёдаги аксарият жамиятлар ва давлатлар томонидан қабул қилинди.

    Бу кун Францияда миллий байрам сифатида ҳар йили кенг нишонланади. Сана муносабати билан Бастилия қамоқхонасининг эгалланишини эсга оламиз.

    Бастилия қалъаси

    Бастилия қалъаси 1370–1383 йилларда қурилган бўлиб, ўзининг мавжудлиги давомида турли вазифаларда ишлатилган. Бугунги Бастилия майдони ўрнида бўлган мазкур қалъа дастлаб кичкина истеҳком бўлган, Карл V ҳукмронлиги даврида қайтадан катта қалъа қилиб қурилган. Унинг узунлиги 66 метр, эни 34 метр ва баландлиги 24 метр бўлган. Унинг  саккизта минораси бўлган. Атрофини 25 метр кенгликдаги, саккиз метр чуқурликдаги анҳор ўраб турган. Анҳорга сув Сена дарёсидан келган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қалъа Луи XI ҳукмронлиги даврида вақти-вақти билан қамоқ, кейинчалик, армия қурол-яроқ омбори, Француа I даврида қабул маросимлари учун, Генри IV даврида эса хазина ғазнаси сифатида ишлатилган.

    Қамоқхона сифатида асосан сиёсий маҳкумларни сақлаш учун фойдаланилган. Мазкур қамоқхонада бир қатор машҳур шахслар ҳам сақланган. Жумладан, Мишел де Монтен, Волтер сингари зиёлилар Бастилияда сақланган. Айрим тарихчилар Бастилияни «зиёлиларнинг учрашув ери» деб таърифлайди (Frédéric Lenormand, La Pension Belhomme, une prison de luxe sous la Terreur, Paris, 2002.).

    Бастилиянинг энг машҳур маҳбуси бир қатор романлар ва фильмларнинг мотивига айланган «темир ниқобли киши» эди. У 1698 йил 18-сентябрда ҳибсга олинади ва 1793 йилда Бастилияда вафот этади. Луи XIV ҳукмронлиги даврида яшаган бу маҳбуснинг на исми, на қамоққа олиш сабаблари шу кунгача аниқ эмас. Дафн этилаётганда «Марчиолй» исми билан дафн этилган мазкур маҳбус 64489001 рақами остида рўйхатга олинган.

    Бастилия қалъаси Буюк француз инқилоби давомида бузиб ташланади. Бузиш ишлари қалъа эгалланган куннинг эртасиданоқ бошланди, яъни 1789 йилнинг 15 июлидан.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тарихий шароит

    Бастилиянинг эгалланиши Буюк француз инқилобининг энг муҳим нуқтаси ҳисобланади. Аслида, инқилобнинг илдизи иқтисодий ва сиёсий сабабларга бориб тақалар эди. Охирги икки йилда ҳосил яхши бўлмади. Франция очлик ёқасига келиб қолди. 1788 йилда қирол Луи XVI Генерал штатларни чақиришга қарор қилди. Аҳолининг уч табақаси: руҳонийлар, зодагонлар ва паст табақа (tiers état)дан ташкил топган мазкур йиғилиш 1789 йилнинг 5 май куни чақирилди. Йиғинда учинчи табақа вакиллари фойдасига ҳеч қандай қарор қабул қилинмади. Бундан норози бўлган оддий халқ қўзғолон кўтарди.

    Бастилия нега муҳим эди?

    Қўзғолончилар учун Бастилиянинг эгалланиши нега керак эди? Мутахассислар бунинг турли сабабларини келтиради. Бастилиянинг эгалланиши икки эҳтиёждан келиб чиққан эди, деб ёзади «Future-sciences.com» сайти. Дарҳақиқат, қуролларга эга бўлган қўзғолончилар ўқ-дори ва порохга эҳтиёж сезади. Бир неча манбалар бундай эҳтиёжнинг Бастилияда мавжудлигини кўрсатади. Шундай реал эҳтиёжга монархия репрессияларининг рамзини йўқ қилиш эҳтиёжи ҳам қўшилди. Чунки юз йиллар давомида Бастилияда қироллик мухолифати вакиллари сақланиб келар эди.

    Яна бир сабаб эса Бастилияда дон захиралари мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар эди (Frantz Funck-Brentano, La Vie à la Bastille, étude historique, Secrétariat de la société d'économie sociale, 1889, 33 p..). Нон ва доннинг нархини туширишни талаб қилган исёнчилар донга эга бўлиш учун ҳам Бастилияни ишғол қилишга қарор қилади. Қамоқхона бошқарувчиси билан келишувга эришилмагач, куч ишлатишга қарор қилишади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    12 июль куни қўзғолончилар тўпланди. Улар буржуа милицияси ташкил қилди ва бу милицияни қуроллантириш мақсадида 14 июль куни Hôtel des Invalides’ни эгаллаб олишди. У ердан 30 мингдан 40 мингача порохли милтиқларни ва 20 га яқин артиллерия тўпларини қўлга киритишди. Уларга энди фақатгина ўқ дори ва порох керак эди.

    Бастилиянинг қамал қилиниши ва эгалланиши

    14 июль соат 10 :30 да қўзғолончилар қўмитаси Бастилия қаршисига келди ва қалъа қўмондони билан келишувга эришишига ҳаракат қилди. Дастлаб, уларда Бастилияни куч билан эгаллаш мақсади бўлмаган эди (Henry E. Bourne, “Improvising a Government in Paris in July, 1789”, The American Historical Review, vol. 10, no 2, pp. 280-308 ; (en) George Rudé, The French Revolution: Its Causes, Its History and Its Legacy After 200 Years, Grove Press, 1991, p. 54.). Бастилия қўмондони қалъани мустаҳкамлашга буйруқ берди. Қалъа деворлари устига тўплар жойлаштирилди.

    Қўзғолончилар келишув мақсадида тўрт марта қалъага делегация юборди. Булар фойда бермади. Икки ўртада отишмалар юз берди. Қўзғолончилар орасида оддий халқдан ташқари бир қанча савдогарлар, ҳарбийлар ҳам бор эди.

    Шу куни соат 17:00 да Бастилия таслим бўлди. Бастилияга кирган оломон ўқ-дори ва порохларни эгаллаб олди. Шунингдек, ўша пайтда қамоқда бўлган етти нафар маҳбусни ҳам озод қилишди. Қалъа бошқарувчиси Бернар Рене Жордан де Лонай ўлдирилди ва боши танасидан жудо қилинди ҳамда Париж кўчаларида айлантирилди. Шундай қилиб, Францияда абсолют монархиянинг рамзи, қора кунлар хотираси бўлган Бастилия қамоқхонаси инқилобчилар томонидан эгалланди ва бу монархиянинг ниҳоясининг бошланиши бўлди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Франция қироли Луи XVI эса Бастилиянинг эгаллангани ҳақидаги хабарни 15 июль куни эшитди. XIX аср тарихчилари қирол ва унга хабарни етказган Граф Рошфукот-Лианкурт ўртасидаги қуйидаги диалогни ҳикоя қилади:

    – Бу қўзғолонми ? – сўради қирол.

    – Йўқ, жаноб, бу қўзғалон эмас, бу инқилоб, – дея жавоб берди граф»

    Гуй Чауссинанд-Ногарет, La Bastille est prise, Paris, Éditions Complexe, 1988, p. 102

    Аммо баъзи манбалар қирол бу ҳақида ўша куннинг ўзида хабардор бўлганини хабар қилади. Тарихчи Жул Мишеленинг фикрича, Бастилиянинг эгалланишининг аҳамиятли жиҳати шундаки, у республика яратилишига пойдевор қўйди.

    Бугунги кунда Парижда собиқ Бастилия қалъаси ўрнида Бастилия майдони ташкил қилинган бўлиб, у француз инқилобининг рамзидир. Бу майдонда бугун ҳам бир қанча тадбирлар, намойишлар ва йиғинлар ўтказилиб турилади. Жумладан, Франция социалист президентларининг сайловлардаги ғалабадан кейинги чиқишлари ҳам айнан мана шу майдонда бўлган. Масалан, 1981 йил 10 май куни Француа Миттеран ва 2012 йил 6 май куни Француа Олландларнинг ғалабасига бағишланган тадбирлар айнан мана шу майдонда бўлиб ўтган.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    14.07.2020, 12:32   Изоҳ (0)   86057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда ўтган бир суткада коронавирусдан 2 киши, пневмониядан 45 киши вафот этди, 421 кишида коронавирус аниқланди

    14.07.2020, 11:18

    Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхона шифокорларсиз қолди (видео)

    14.07.2020, 09:37

    Собиқ вазир Трампнинг мамлакат бошқарувидаги Пуэрто-Рикони сотиш ғояси ҳақида айтиб берди

    14.07.2020, 08:51

    Қозоғистонда коронавирусдан вафот этган икки шифокорга «Меҳнат Қаҳрамони» унвони берилди

    14.07.2020, 06:33

    ОАВ: Трамп президентликка сайланганидан бери 20 минг мартадан кўп ёлғон гапирган

    14.07.2020, 06:16

    Ҳиндистон Олий суди ичида 22 млрд долларлик хазина топилган ибодатхонани махарожаларнинг авлодларига қайтариб берди

    14.07.2020, 06:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14

    Суперлига. “ОКМК” “Бухоро”ни, “Пахтакор” “Машъал”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 1 август, 22:08

    Нега самолётлардаги ўриндиқлар аксарият ҳолларда кўк рангда бўлади?

    Саёҳат | 1 август, 22:00

    Англияда музей ходими 17 йил давомида экспонатларни ўғирлаб, сотиб юборгани аниқланди

    Дунё | 1 август, 21:45

    Microsoft сунъий интеллект таҳдид солаётган 40 та касбни эълон қилди

    Дунё | 1 август, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.