Германиянинг Transfermarkt портали XXI асрда трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган клублар рейтингини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Унга кўра, 2000 йилдан шу даврга қадар трансферларга жами 2 миллиард 160 миллион евро сарфлаган Лондоннинг «Челси» клуби рўйхатда етакчилик қилмоқда.

Иккинчи ўринда «Реал Мадрид» қайд этилган бўлиб, мадридликлар бу давр мобайнида 2,13 миллиард евро ишлатган. Кучли учликни «Барселона» (2,12) якунлаб берган.

Яқинда ўз сафини Лерой Сане билан тўлдирган «Бавария» эса миллиард евролик довонни забт этган ва рўйхатда 16-ўринда бормоқда.

XXI асрда трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган топ-10 клублар:

1. «Челси» — 2,16 миллиард евро (161 та харид)

2. «Реал Мадрид» — 2,13 млрд евро (103)

3. «Барселона» — 2,12 млрд евро (106)

4. «Манчестер Сити» — 2,05 млрд евро (183)

5. «Ювентус» — 1,98 млрд евро (252)

6. «Манчестер Юнайтед» — 1,78 млрд евро (98)

7. «Интер» — 1,59 млрд евро (276)

8. ПСЖ — 1,55 млрд евро (156)

9. «Ливерпуль» — 1,48 млрд евро (164)

10. «Атлетико» — 1,35 млрд евро (182)

Фото: Transfermarkt

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!