Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Олимлар коронавирусни бошдан кечирган беморнинг иммунитет тизимида узоқ бузилишлар пайдо бўлишини аниқлади. Бу ҳақда Ухань вирусология институти олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларда сўз боради, деб хабар қилди medRxiv.

Фото: EPA

Фото: EPA

Тадқиқотчилар коронавирус билан касалланган турли ёш ва жинсдаги 55 нафар беморнинг соғлиғини органган. Улар ушбу беморларда иммунитетга жавоб берувчи қон ҳужайраси — лимфоцитлар даражаси камайганини аниқлаган.

Лимфоцитлар бемор соғайганидан 11 ҳафта ўтган бўлса ҳам қайта тикланмаган. Мақола муаллифларининг сўзларига кўра, бу SARS-CoV-2 вирусининг қон ҳужайрасига жиддий таъсири ва иммунитетнинг потенциал бузилиши ҳақида маълумот беради.

Июль бошларида Гарвард университети профессори Тобиас Курт коронавирусга чалинганларда узоқ вақт давомида касаллик асоратлари қолишини маълум қилганди. Куртнинг таъкидлашича, асоратлар, жумладан, COVID-19’нинг ўтиб кетмаётган белгилари олдинлари соғлиғида муаммо бўлмаган ёш беморларда ҳам кузатилмоқда.

«Биз вирус бир вақтнинг ўзида бир неча органнинг ишига таъсир кўрсатишини биламиз, бироқ ҳозирча унинг асоратлари сурункали касалликка айланиши ёки вақт ўтиши билан йўқолиб кетишини айта олмаймиз», — дейди олим.

Бунга қадар британиялик олимлар коронавирус мия фаолиятига, бразилиялик стоматологлар эса вируснинг бемор оғиз бўшлиғига зарар етказиши тўғрисида маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар