Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республиканинг барча ҳудудлари коронавирусга тест таҳлили ўтказиш учун зарур бўлган тест-системалар билан таъминланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Жумладан, Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий марказлари, Республика ОИТСга қарши кураш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Вирусология илмий-текшириш институти етарли миқдорда таъминлангани қайд этилди.

Бундан ташқари бугунги кунда Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси ҳудудий марказларига нафақат бирламчи скрининг-таҳлил, балки якуний референс таҳлиллар ўтказиш ҳуқуқи ҳам берилган.

Шунингдек, Махсус комиссия томонидан керакли шароитларга эга бўлган хусусий секторда фаолият кўрсатувчи лабораторияларга ҳам коронавирусни аниқловчи полимераз занжир реакцияси (ПЗР), иммунофермент таҳлил (ИФА) ва ИХЛА таҳлилларини ўтказиш ҳуқуқи берилгани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқилов коронавирусга ҳосил бўлган антитаналарни аниқлаш методикалари Ўзбекистонга энди олиб келинаётгани, ИФА ёки ундан ҳам янги ИХЛА таҳлиллари касаллик ўтиб бўлганидан кейин организмда ҳосил бўлган антитаналарни аниқлашини билдирган. 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)