Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 37 ёшли фуқаро ўз отасини ургани учун унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 июнь куни, тахминан, соат 19:00 да Юнусобод туманида 37 ёшли Б.А. отаси 65 ёшли Б.А. билан жанжаллашиш давомида унга тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 65 ёшли Б.А.га енгил даражадаги тан жароҳатлари етган. Унинг ўғлига нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)