• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда 86 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. У Ўзбекистонда COVID-19’нинг энг кекса қурбони бўлди

    Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган 86 ёшли бемор аёл мия шиши, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

    Хабарда қайд этилишича, Чилонзор туманида яшовчи 86 ёшли З.Р. 2020 йил 19 июнь куни қон босими юқорилиги, нутқи ўзгариши, қўл ва оёқлардаги кучсизлик сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

    27 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли ушбу марказнинг жонлантириш бўлимига ўтказилган.

    Унга инсульт, бош мия шиши, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

    Коронавирусга чалинган ушбу бемор 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида гипертония касаллиги билан оғриб келган.

    Марказ мутахассислари томонидан қатор консультация ва консилиумлар ўтказилиб, даволашнинг доимий назорати таъминланган. Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай бемор мия шиши, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган. ССВ хабарида беморнинг қайси санада оламдан ўтганига аниқлик киритилмаган.

    Бунгача Ўзбекистонда 36 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида:

    • 27 март куни Наманган вилоятида Умрадан қайтган қизидан коронавирус юқтириб олган 72 ёшли онахон миокард инфарктидан (унинг жанозасида қариндошларидан ҳеч ким иштирок этмаган);
    • 28 март куни Тошкент шаҳрида ўзини уйда даволашга уринган 39 ёшли (эркак) шифокор коронавирус инфекциясидан;
    • 7 апрель куни Тошкентда коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли Ш. исмли эркак юрак ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 11 апрель куни хориж сафаридан коронавирусга чалиниб қайтган фарғоналик 59 ёшли Н. исмли аёл ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги оқибатида;
    • 18 апрель куни Тошкент шаҳрида 77 ёшли А. исмли аёл коронавирус инфекцияси асоратлари — икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан;
    • 21 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 73 ёшли Ш. исмли эркак юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 22 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 54 ёшли Г. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 24 апрель куни Тошкентда ангренлик Ф. исмли аёл ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан;
    • 29 апрель куни Тошкентда 61 ёшли Г. исмли бемор ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 май куни Наманганда М. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 13 май куни Самарқандда коронавирусга чалинган Ў. исмли иккинчи гуруҳ ногирони ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 17 май куни коронавирусга чалингани Сурхондарёда аниқланган сирдарёлик И. исмли ҳайдовчи юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 18 май куни Тошкентда самарқандлик И. исмли бемор юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 26 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшаган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 31 май куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли Х. исмли аёл бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 72 ёшли М. исмли эркак ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан;
    • 6 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 70 ёшли Ш. исмли эркак мия шиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 8 июнь куни Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли Х. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 10 июнь куни Тошкентга Санкт-Петербургдан чартер рейсда келган самарқандлик А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 25 июнь куни Денов шаҳрида яшаган 59 ёшли Б.Х. исмли аёл юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (ушбу бемор 20 июнда вафот этгани ҳақида Денов тумани ҳокими 21 июнь куни маълум қилганди);
    • 28 июнь куни Юқори Чирчиқдаги карантин зонасида коронавирус юқтириб олган тошкентлик 52 ёшли А.У. исмли шифокор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан (ушбу бемор 26 июнь куни вафот этган);
    • 28 июнь куни Тошкентда 42 ёшли Д.Х. исмли эркак бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан;.
    • 29 июнь куни Бухорода 58 ёшли М.С. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 29 июнь куни Жиззах вилоятида 72 ёшли Қ.Р. исмли эркак ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан
    • 30 июнь куни Жиззах вилоятида 70 ёшли Ф.О. исмли аёл ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 30 июнь куни Тошкентда қорақалпоғистонлик 62 ёшли Б.Й. исмли эркак ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан
    • 1 июль куни Қашқадарёда 64 ёшли С.Ҳ. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан (у 29 июнь куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда 59 ёшли Ғ.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда саратон касаллигидан даволаниб келган 77 ёшли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 4 июль куни Тошкентда 65 ёшли эркак В.М. ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 4 июль куни Бухорода 35 ёшли Д.Ш. ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 5 июль куни Тошкентда 71 ёшли М.Г. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 45 ёшли З. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 49 ёшли Н.У. исмли аёл икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 67 ёшли Л.М. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 43 ёшли А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этгани хабар қилинди.

    06.07.2020, 23:44   Изоҳ (0)   27913
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда нақд пул тушумларининг ҳажми коронавирус эпидемиясидан аввалги даражасини тикламоқда

    06.07.2020, 23:31

    Олий суд Бўстонлиқдаги «снос»лар бўйича уюштирилган пресс-турда судьяларнинг қатнашганига изоҳ берди

    06.07.2020, 22:58

    Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёни онлайн навбат асосида амалга оширилмоқда

    06.07.2020, 22:46

    Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди

    06.07.2020, 22:22

    Қарши шаҳар ҳокими икки заправка орасида клиника қуришга рухсат берди. Аввалги ҳокимнинг шундай қарорини суд бекор қилган эди

    06.07.2020, 21:57

    Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди

    06.07.2020, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” футболчиси: “‘Реал’ — бутун дунё тан олган клуб”

    Спорт | 2 июл, 15:55

    Тошкентда Роҳат айланма йўли вақтинча ёпилгани сабаб тирбандликлар юзага келди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 15:48

    Эрон расман МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди

    Дунё | 2 июл, 15:45

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.