• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд Бўстонлиқдаги «снос»лар бўйича уюштирилган пресс-турда судьяларнинг қатнашганига изоҳ берди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ноқонуний қурилган объектларнинг бузилиши масаласида уюштирилган пресс-турда Олий суд раҳбарияти иштирок этганди ва бу ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хусусан, Telegram’даги «давлетовуз» канали: «Бугун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ноқонуний дала ҳовлиларнинг бузилиши бўйича пресс-тур ташкиллаштирилибди. Пресс-турда Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ҳудудда олиб борилаётган ‘снос’ ишлари бўйича изоҳ берган ва албатта, ‘снос’ларнинг ўринли эканлигини қайд этган.

    Олий суд раҳбариятининг бундай тадбирларда иштирок этиши, назаримизда, судларнинг обрўсига, мустақиллик принципларига тўғри келмайди. Шу жойга борганининг ўзиёқ ва бундай интервью бергани, айниқса, унинг мазмуни келажакдаги суд ишлари учун нохолислик таассуротини уйғотиши мумкин. Суд ўзининг ишини, ижро органи ўзининг ишини қилгани маъқул», — деб ёзган.

    Мавзуга доир: «‘Дача’ларнинг аксарияти хавфсизлик талабларига жавоб бермайди». Олий суд раиси ўринбосари Бўстонлиқдаги «снос»лар ҳақида

    Олий суд бу каби фикр-мулоҳазаларга ўз муносабатини билдирди ва нима сабабдан пресс-турда Олий суд вакиллари иштирок этганига изоҳ берди.

    Олий суд томонидан таъкидланишича, Бўстонлиқ туманига уюштирилган пресс-тур ташкилотчиси Олий суд эмас. Айни тадбирдан кўзланган асосий мақсад аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказишдир, бу жараёнда ноқонуний қурилмаларни бузиш юзасидан Олий суд судьялари томонидан қабул қилинган суд қарорларига тушунтириш бериш бўлгани боис Олий суд раҳбарияти ташкилотчи ишчи гуруҳи пресс-тур иштирокчилари бўлган журналист ва блогерларнинг қатъий талабига кўра, иштирок этиш ҳақидаги таклифни қабул қилган.

    «Қолаверса, суд ҳужжатларига тушунтириш бериш суднинг тўғридан-тўғри ваколатига киради. Шунга қарамай ҳуқуқий тушунтиришларни гўёки суд органи ижроия ҳокимиятига ‘адвокатлик қилиш’ тариқасида талқин қилиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали бонг уриш, юмшоқ қилиб айтганда, масъулиятсизлик ва оқни қора дейишдан бошқа нарса эмас», — дейилади Олий суднинг изоҳида.

    Қайд этилишича, Бўстонлиқдаги айрим қурилмаларни бузишга оид низолар ўша жойнинг ўзида, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда.

    Маълум қилинишича, низоларни биринчи инстанцияда Олий суд томонидан кўриб чиқилаётгани суд қарорларига нисбатан томонларнинг шикоят бериш ҳуқуқини чекламайди ва бу пресс-тур жараёнида масъул шахслар томонидан алоҳида қайд этилган.

    «Амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга риоя қилмасдан эгаллаб олинган ер участкалари ва бажарилган қурилишларни бузишдан ўзгача тартиб белгиланмаган. Суд қарорлари асосида бузилиши белгиланган қурилмаларга оид ҳужжатлар қалбакилаштирилгани, бунинг ортидан ўнлаб шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, бир қанча шахслар ҳибсга олингани инкор этиб бўлмайдиган фактдир», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: «Улар орасида собиқ ‘замҳоким’лар бор». Бўстонлиқдаги «снос»лар юзасидан бир қатор мансабдорлар қўлга олингани маълум қилинди

    Олий суд изоҳида айтилишича, суд қарори билан бузилиши белгиланган иморатларнинг бирортаси одам яшаётган хонадон эмас, балки аксарияти қуриб биткизилмаган қурилмалар, битказилгани ҳам дала ҳовлиларни ташкил этади.

    Эслатиб ўтамиз, пресс-турда «снос»лар масаласига Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров, бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ўз изоҳларини берганди.

    Мавзуга доир: «Бир кеча дам олиш нархи 20 миллионлик жойлар ҳам бор». Азиз Абдуҳакимов Бўстонлиқдаги «дача»ларнинг нархини танқид қилди

    06.07.2020, 22:58   Изоҳ (0)   14859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёни онлайн навбат асосида амалга оширилмоқда

    06.07.2020, 22:46

    Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди

    06.07.2020, 22:22

    Қарши шаҳар ҳокими икки заправка орасида клиника қуришга рухсат берди. Аввалги ҳокимнинг шундай қарорини суд бекор қилган эди

    06.07.2020, 21:57

    Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди

    06.07.2020, 21:45

    Тошкентда автомашиналарни жарима майдонидан чиқариш бўйича онлайн тизим ишга туширилди

    06.07.2020, 21:08

    Шавкат Мирзиёев банкларни хусусийлаштириш ва трансформация қилиш масаласида йиғилиш ўтказди

    06.07.2020, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.