Ўзбекистонда 6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 78 нафар одамда коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 10 362 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 33 таси карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
- 29 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
- 16 таси Наманган вилоятида (шундан 4 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 таси аҳоли орасида, 2 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.
6 июль кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 62 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистонда 8 нафар, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафардан, жами 106 нафар бемор тузалган. Айни пайтга қадар 6628 нафар (+106) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (64 фоиз) соғайган. 3697 нафар бемор тиббиёт муассасаларида даволанишни давом эттирмоқда.
Эпидемия бошланганидан бери 37 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 6 июлнинг ўзида Тошкентда уч нафар беморнинг (67 ёшли эркак , 43 ёшли эркак ва 86 ёшли аёл) вафот этгани хабар қилинди.
Изоҳ (0)