Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта-таълим мактабларида болаларни 1-синфга қабул қилиш жараёни соддалаштирилганини маълум қилди.
«Коронавирус пандемияси шароитида фарзандингизни мактабга қабул қилиш жараёнида дуч келадиган навбатда тўпланиб туриш ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020 йил 6 июлдан бошлаб 2020/2021-ўқув йилига қабул қилишнинг электрон навбат тизими яратилди.
1-синф қабулига навбатга туриш интернет тармоғидаги ‘www.qabul.maktab.uz’ веб-портали орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади», — дейилган вазирлик ахборот хизмати берган хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йили учун 1-синф ўқувчиларининг қабули 6 июлдан бошланиши, 1 июлдан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига қабул жараёни бошлангани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)