Бразилия университети Саломатлик факультети оғиз гистопатологияси лабораторияси олимлари коронавирусга чалинган беморларда кузатиладиган ностандарт белгиларни изоҳлаб берди, деб хабар қилади «Известия».
Мутахассислар коронавирус инфекциясига чалинганларнинг оғиз бўшлиғида кузатиладиган белгиларни санаб ўтган: қизил доначалар кўринишида қон кетиши, кандидоз, травматик яралар ва тил ҳамда оғиз бўшлиғининг зарарланиши каби бошқа белгилар.
Шунингдек, беморларнинг аксарияти таъм билиш қобилияти қайтмаганини маълум қилган.
Тиббиёт ходимларининг фикрича, COVID-19’га боғлиқ бўлмаган айрим белгилар иммунитетнинг пасайиши ҳамда дори воситаларининг қабул қилиниши, хусусан, антибиотиклар сабаб пайдо бўлган бўлиши мумкин.
«Шу сабабли коронавирусга чалинган беморни текширувчи шифокорлар рўйхатига стомотолог кўригини ҳам қўшиб қўйиш тавсия этилади», — дейилади хабарда.
Апрель ойининг ўрталарида дунёнинг 38 давлатидан бўлган 500 дан ортиқ олимлар коронавирус сабаб беморлар таъм ва ҳид билиш ҳиссини йўқотаётгани устида тадқиқот олиб бораётгани тўғрисида хабар берилганди. Июнь ойи бошларида эса АҚШдаги тадқиқот марказида коронавирус билан касалланган беморларда ҳид билиш қобилиятининг нима сабабдан йўқолаётгани аниқланган эди.