Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Машъал» учрашувидан (3:1) сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

«Рақиб ҳақида илиқ фикрлар айтмоқчиман. Уларнинг охирги учта ўйинини жиддий кузатдик. Улар Германия Бундеслигаси жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнамоқда. Бу 5-2-3 га ўхшайди. Анча қизиқарли тактика деб айтиш мумкин. Ўзбекистонда бундай ўйнаётган илк жамоа сифатида «Машъал»ни айтаман. Жамоанинг ўзи ҳам анча қизиқарли.

Биз майдонда яхшироқ ҳаракат қилдик, кўплаб имкониятларни юзага келтирдик. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек тез ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ ташаббусга эга бўлдик. Ўйлашимча, натижа баҳсга мос бўлди. Лекин биз аввалгидек яхши ҳолатга қайтиш учун кўп ишлашимиз керак. Жисмоний жиҳатдан кичик муаммолар кўзга ташланди. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, энг яхши ҳолатга қайтишга интиламиз.

Дердийок ҳам, Сергеев ҳам юқори савиядаги ҳужумчилар. Эҳтимол, уларнинг бирга ўйнайдиган пайти бўлиб қолар. Бир-икки марта учрашув охирларида шундай қилдик. Улар бир хил услубда ўйнайдиган бўлгани учун кўп бирга ўйнатиш осон эмас.

Ўйинлар давомида турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Шу сабабли Фарруҳ Сайфиевни ўнг қанотда, Акром Комиловни эса чап қанот ҳимоясида ўйнатиб, ўзимизни текшириб олдик. Садриддин Абдуллаев учун жуда хурсандман. У узоқ муддатли танаффусдан кейин майдонга қайтди. Бу билан уни табриклайман», — дея Арвеладзенинг сўзларини келтимоқда «Championat.asia».

Мазкур учрашувдан сўнг «Пахтакор» очколарини 21 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди