Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигасининг 2-турига 7 июль, сешанба куни старт берилди.
Турнинг дастлабки ўйини «Нефтчи» ва «Хоразм» жамоалари ўртасида кечди, унда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 39-дақиқасида Мансур Саидов фарғоналикларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда «Нефтчи» яна иккита гол уришга эришди. 58-дақиқада Отабек Зокиров пенальтини аниқ базарди. Ўйин якунланиши арафасида Достон Тошматов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Нефтчи» очколарини 6 тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. Хоразмликлар эса кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Турнинг қолган учрашувлари 8 июль куни бўлиб ўтади.
Про-Лига
2-тур баҳси
7 июль, сешанба
«Нефтчи» — «Хоразм» 3:0
Голлар: 1:0 – Саидов, 2:0 – 58, пенальти Зокиров, 3:0 – 88 Тошматов.«Нефтчи»: Шерзод Абдураимов, Тимур Султанов, Элдор Эргашев, Мансур Саидов, Исломбек Каримов, Отабек Зокиров, Ислом Тошпўлатов, Жамшид Қобулов, Дилёрбек Ирматов (Жаъфар Исмаилов, 44), Дониёр Мадаминов, Илҳом Ваҳобов.
«Хоразм»: Ғайрат Ўдаев, Жасур Отажонов, Темур Машарипов, Баҳодир Муртозаев, Сардор Матмуродов, Дадахон Юсупов, Саиджамол Давлатжонов, Ҳабибулла Матёқубов, Миржалол Қурбонов, Норхон Шерипов, Турсунмурод Ҳамдамов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!